Бугун Нигериянинг Мамудо шаҳридаги мактаб-интернатга экстремистик жангариларнинг ҳужум қилиши оқибатида 42 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар берган.
Жангарилар мактаб биносини ёқиб юборишган ва ўқувчиларни ўққа тутишган. Тирик қолганлар куйиш ва ўқдан яраланиш жароҳати билан касалхоналарга ётқизилган.
Маълумотларга кўра, 2010 йилдан бери Нигерияда жангариларнинг бир неча мактабларга ҳужум қилиши оқибатида 1,6 минг киши ҳалок бўлган.
Шу йилнинг май ойида Нигерия президенти Гудлак Жонатан мамлакатнинг шимолий-шарқий худудида "Боко Харам" жангари гуруҳи аъзолари томонидан тахдид хавф солаётгани учун учта штатда фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.
Хабарларга кўра, ҳозирга келиб мамлакат армияси Майдугури шаҳри ва Чад ва Нигер давлатлари чегарасидан жангариларни қувиб чиқаргани айтилмоқда.