SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 04:29
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 14 » Munisa Rizayevaning behayo sur'atlari tarqalishda davom etmoqda!
21:49
Munisa Rizayevaning behayo sur'atlari tarqalishda davom etmoqda!
"WHAT`S APP" ҚУРБОНИГА АЙЛАНГАН МАШҲУР

***

ТВИТТЕРДА СОХТА САҲИФА ОЧИБ, РИЗАЕВАНИНГ "ТУНГИ ҲАЁТИ"НИ ҲАММАГА ЁЙИШ КИМЛАРГА КЕРАК?

***

"МУНИС ЎЗИНИ ШУ ЙЎЛ БИЛАН ПИАР ҚИЛМОҚДА!"

***

"МУНИС ТАВБА ҚИЛСА БЎЛАРДИ!"

***

"ТЕЗ ТАНИЛИБ КЕТГАННИ АНА ШУНДАЙ СИНДИРИШАДИ!"

***


Эл оғзида гап совун кўпигидек кўпайишига Муниса Ризаеванинг беҳаё суратларининг яшин тезлигидек тарқалаётгани сабаб бўлмоқда. "Ватзап”чиларнинг бош мавзуси ва "сакратиб” юбораётган суратлари – Муниса Ризаеванинг антиқадан-антиқа фотосуратларидир. Улардан бирида хонанда бир йигитнинг оёғига лабларини қўйиб турган бўлса, яна бирида ўз маъносини ифода этган ўрта бармоғини кўрсатади, яна бошқасида бойфриенди билан ўтли бўса оғушида...Хуллас, ҳазил-ҳазил билан туширилган "жазирама” фотосуратлар қайноқ фаслда ўт олиб кетди. Охири бахайр бўлсин, ишқилиб!

Исмлари сир қолишини истаган шоу-бизнес оламининг бир неча вакиллари бу борада қуйидагича фикрлар билдиришди:

"Мунис ўзига ўзи пиар қилмоқда. Жаҳон шоу-бизнесига мос юрмоқчи шекилли, бундай суратларни ўзи тарқатмоқда. Бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ!”

"Рўзаи Рамазон ойида бундай беҳаё суратларга тушган машҳур ҳам, уни тарқатаётганлар ҳам тавба қилишса, нур устига аъло нур бўларди. Айбни қўл телефонларига тўнкасак, шундай суратлар "қаҳрамони” ораста, оқилами? Қайси онги билан Муниса шундай беъманиликларга қўл урган?!”

"Муниса Ризаевадан алами борлар шу ишни қиляпти. Бечора Мунис! Мен унинг шахсан учта бойфриендини яхши биламан. Балки, улар аламидан "ёпиқ” фотосуратларни оммага ошкора қиляпти!? Ризаеванинг ўзи ёмон қизмас. Унинг эркаликлари, шўхликлари, ҳазиллари зилга айланмоқда!”

"Бир нокас севимли хонанданинг номини булғамоқчи. Твиттерда Муниса Ризаева аккаунти остида сохта саҳифа очиб, эринмасдан беҳаё суратларни жойлаштирмоқда. Ўғри бўл, ғар бўл, инсофли бўл дейишади. Ўша сохта машҳур виждони сал қийналиб, барча суратларни ўчириб ташласа, кўп нарса жойига тушиб кетарди!”

"Шарманда!”- дейди, машҳур юлдузлардан бири. (Бу аёл хонандани Мунис жуда яхши танийди!).

Хонандага яқин манбаларга кўра эса бу суратларнинг аксарияти фотошоп компьютер дастури орқали яратилган. Аслида бу суратларнинг ҳақиқатга яқин жойи йўқ.

"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ходимларига кўра, бир неча кунлар илгари Муниса Ризаева идорага чақирилиб, буҳаё фотосуратларнинг нега тарқалиб кетаётгани ҳақида сўралган. Унга жавобан хонанда қаттиқ афсусда эканлиги, бунга асосий сабаб унинг йўқолиб қолган қўл телефони эканлигини билдирган. Ҳали ҳануз бундай "ажабтовур” суратларнинг янгидан янгиси "пайдо” бўлавериши, уларнинг оқими тўхтамаслигини ҳам алоҳида айтиб ўтган. Маълумотларга қараганда, хонанданинг йўқолган қўл телефонида шахсий ҳаётига дохил 3000 дан ортиқ "турфа” фотосуратлари бор. Энг аянчлиси эса, ҳозирги тарқалиб кетганлари тарқалиб кетиш хавфи остида турган "янги”лари олдида ҳолва бўлмаса бўлгани!

Одатда, инсоннинг бошига неки келса, аввало, ўзи, ўз қилмишлари сабаб бўлади. Бор экан тарқалди. Йўқ нарсанинг ишонарлилик даражаси барибир шубҳа билан ёндош бўлиб қолаверади. Хатони ким қилмайди, дейсиз? Муҳими, етти ўлчаб бир кесиш, обдон ўйлаб, қадам босиш. Муниса Ризаева машҳурлик олимпига жуда тезликда кўтарилди. Бу айрим ҳамкасбларига хуш келмаслиги табиий ҳол. Ахир, гадонинг душмани гадо бўлади! Шахсий телефондаги "махфий” фотосуратлар бор ё йўқлигини бегона қаёқдан ҳам билсин? Машҳур хонанданинг машҳур лаблари йигит кишининг ялонгоч оёқ кафтига эҳтирос билан ёпишган ҳолатидаги сурат - ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаган бўлса керак! Шундай экан, бировдан айб излаб, бўлса-бўлмаса ўксиниб, одамлардан ранжигандан кўра, қатиқни ҳам пуфлаб ичиб, бундан буёғига "агент”ларни ўз ён-атрофингиздан излашингиз мақсадга мувофиқдир. Яна бир кичик маслаҳат: кучлироқ бўлинг! Санъатни тарк этиш жуда осон...Фақат бундай иснод ва тамға билан эмас! Санъатингиз, қўшиқларингиз, истеъдодингиз ҳамма хатоларингизни одамлар онгидан-у қалбидан ювиши мумкин. Чунки, халқ бешафқат, зулмкор эмас. Ҳақиқатгўй холос. Чидам ва бардош билан курашиш керак. Шоу-бизнесда гоҳида "кир” рақобат ҳам ишини кўрсатади. Шундай экан, айрим ҳамкасбларингизнинг бошига ҳам сизники каби тушган ёқимсиз онларни эсланг ва тўғри хулоса қилинг. Муҳими, синманг ва синдиришларига ҳам йўл қўйманг!
Категория: O'zbek yulduzlari | Просмотров: 795 | | Рейтинг: 5.0/11
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz