SHERLAR.BIZ Payshanba, 19.09.2019, 03:52
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 15 » Мунаввара Абдуллаева: "Онам оламдан ўтганда йиғлолмаганман"
04:30
Мунаввара Абдуллаева: "Онам оламдан ўтганда йиғлолмаганман"
Бугунги қаҳрамонимизнинг "Ўз касбингга хиёнат қилмасанг, у сени улуғлайди” деган шиори бор. У ўз фикрига ишонади, қатъиятли, кўнгли кенг... Келинг, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Мунаввара Абдуллаеванинг умр бекатларига назар соламиз.

1-бекат: "Мактабга боришимга рухсат беришмаса, жанжал қилардим”

Болалигим Марғилонда ўтган. Оилада ўртанча фарзандман, опам ва укам бор. Тоғам ва бизнинг оила бир ҳовлида яшардик. У тоғамнинг катта ўғли Муҳаммадамин мендан бир ёш, опам эса икки ёш катта. Опам кўп касалликка чалингани сабаб, мактабга бир йил кеч чиқишига тўғри келди. Қисқаси, бизнинг уйдан икки болани мактабга қабул қиладиган бўлишди. Ўшанда кўрсатган томошамни сира унутмайман (кулади). Бу ҳам етмагандек, 2 сентябр куни иккаласининг ортидан мактабгача йиғлаб бориб, синф хонасида тўполон қилганман. Ўқитувчилар нима қиларини билмай, охирги партага ўтказиб қўйишган. Боланинг феъл-атвори болаликдан шаклланаркан-да! "Нега энди охирги партада ўтиришим керак?” деб жаҳл билан биринчи партага ўтириб олганман. Ўқитувчи ҳам боланинг кўнглини оғритмай, деб индамаган экан. Дарслар тугагач, уйимизга келиб, эртадан қизингизни мактабга юборманг, деб кетишгач, яна жанжал қилганман. Сўнг мактаб директори "Синф журналидаги рўйхатнинг охирига қўшиб қўйинглар. Ҳали ёш, қийналиб қолса, ўзи келмай қўяди”, деган.

2-бекат: "Тошкентга қочиб кетаётганимда, қўшним тутиб берган”

Мактабни тамомлагач, амалиёт ўтаб беришимиз шарт эди. "Чек”имга дўконда сотувчилик қилиш тушди. Вақт ўтиб, отам шифокор бўлишинг керак, дегани учун Андижон тиббиёт институтига ҳужжатларимни топширдим. Физикадан тўрт, кимёдан уч, иншодан беш баҳо олдим. Лекин иншонинг баҳоси инобатга олинмагани учун тарвузим қўлимдан тушиб, ортимга қайтганман. Сўнг Марғилондаги иқтисод техникумида уч ярим йиллик ўқишни тугалладим. Бироқ сира турмушга чиққим келмаган. Чунки қалбимнинг тубида яширинган, санъатга бўлган меҳрим юзага чиқмай қолаётганди-да! Ишонсангиз, ҳар чоршанба телевизорда бериладиган жонли телевизион спектаклларни қолдирмай кўрардим, барча актёрларнинг номларини ёддан билардим.

Кейин пойтахтга келиб, ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига ҳужжатларимни топшириб, ўқишга кирдим. Марғилонга бориб, ҳеч нима бўлмагандек, базадаги ҳисобчилик ишимни давом эттиравердим. Сентябр яқинлашгач, 29 август куни пойтахтга учиб кетиш учун чипта харид қилдим. Кийимларимни бир тугунчага тугиб, қўшниникига олиб чиқиб қўйдим, бу қочишга тайёргарлик эди-да (кулади)! Бироқ қўшнимиз "Қизингиз Тошкентга қочиб кетяпти”, деб онамга айтиб қўйибди. Ўша куни бутун қариндош-уруғ уйимизга йиғилган, катта жанжал бўлди. Ишдан бўшашим муносабати билан берилган маошимни онам олиб қўйган, чиптамни эса йиртиб ташладилар. Раҳматли тоғам қаттиққўл эди, "Мунаввар энди бувисиникида яшайди, тарбияси бузилибди”, деб қарор қилди. Онам паспортимни бермади. "Ишга қайтиб тикланишим учун паспорт керак-ку!” деб онамни яна алдаганман. Қочиб кетиш учун кимдан қарз олсам экан, деган ўй билан дафтаримни очсам, ичидан қирқ сўм пул чиққан. Оёғимни қўлимга олиб аэропортга бориб, кассадан яна 8 сўм 20 тийинга чипта сотиб олганман. Тошкентга етгач, уйга қўнғироқ қилсам, гўшакни опам кўтарди, "Онамга айтиб қўйинг, мен ўқийман, нима қилса қилсин!”, десам, "Вой, ў-ў-ўл...” дегани ёдимда (кулади).

3-бекат: "Домламнинг бир оғиз гапи билан ҳаётим ўзгариб кетган...”
Институтни тамомлаганимда бир гуруҳ талабаларга қўшилиб, Сирдарё мусиқали драма театрининг очилишига юборишди. У ерда бир йилдан ортиқ ишлай олмадим. Сабаби, театрга катта ёшли актёрлар келиши билан икки авлод ўртасидаги соғлом муҳит бузилган эди. Бўш вақтим бўлди, дегунча институтга бориб, дарсларга кириб ўтириш одатим бор эди. Кунлардан бирида институтнинг йўлагида турсам, домлам Абдураҳим Сайфуддинов ҳол-аҳвол сўраб қолди.
– "Театрда номим чиқмай, умрим бесамар ўтади”, – дедим домлага, – "Ўқишни давом эттиргинг келяптими?”, – сўради Абдураҳим ака. – Ҳа! – Ўшанда кўзларим чақнаб жавоб берганман. – "Бўпти, кетавер”, – дедилар. Орадан тўрт ой ўтди ҳамки, домладан сас йўқ. Дам олиш куни уйда ўтирганимда, театримиз директори чақиртириб, зудлик билан институтга боришим кераклигини айтди. Домлам Абдураҳим Сайфуддиновнинг ёрдами билан икки ярим йил Москвада ўқидим.

4-бекат: "Кинодаги бахтим ўттиз тўққиз ёшимда "очилган”
Профессионал режиссурага қадам қўйишимга Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов сабабчи бўлган, йўқса ўзимнинг журъатим етмасди. Илк бор 1989 йилда ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида "Мирзо Улуғбек” спектаклини биргаликда саҳналаштирганмиз. Ўшандан сўнг режиссура билан жиддий шуғуллана бошладим. "Кинодаги бахтим ўттиз тўққиз ёшимда "очилди” (кулади). Илк бор ҳозирги "Дебют” студияси томонидан суратга олинган режиссёр Ҳотам Файзиевнинг "Оқ бино оқшомлари” фильмидаги она ролини ижро этганман. Бош қаҳрамонлар ролини ўйнолмаганим армон бўлиб қолган. У вақтларда "Ўзбекфильм”нинг Тамара Шокирова, Дилором Қамбарова, Аида Юнусова сингари ўз актрисалари бор эди, шу сабаб, балки режиссёрларнинг назарига тушмаган бўлсам керак.



5-бекат: "26 ёшда турмуш қурганман”
Турмуш ўртоғим билан институтда ўқиб юрган кезларимиз танишганмиз. Москвага ўқишга бориб қайтганимда, у киши киностудияда дубляж режиссёри бўлиб ишларди. Бир-биримизни жуда яхши билганимиз сабаб, ақл билан оила қурганмиз. Йигирма олти ёшимда турмушга чиққанман. Ҳар иккаламиз ҳамма нарсага оғир-босиқлик ва мушоҳада билан ёндашганимиз учун турмушнинг икир-чикирларини осон енгиб ўтганмиз. Худога шукр, икки қиз, икки ўғилнинг онаси ва еттита набиранинг бувижонисиман. Бахтли оиланинг бекасиман!

6-бекат: "Отамни сўнгги йўлга кузатиш насиб этмаган”
Отам атлас фабрикасида ишларди, матонинг янги нусхаларини ихтиро қиларди. У киши касаллик туфайли оламдан ўтганида ўттиз бир ёшда эдим. Отамни ерга қўйишганининг эртасига Марғилонга етиб борганман. Сўнгги сўзини эшитолмаганман... Онам жигар хасталиги сабаб, олтмиш саккиз ёшида вафот этди. Биласизми, қаҳри қаттиқ инсонман. Онам оламдан ўтганида ҳам ўкириб йиғлолмаганман. Дардимни ичимга йиғишга одатланганман-да! Маросимлар тугагач, ўн беш кун тўшакка михланиб қолдим. Шунда турмуш ўртоғим "Онангнинг ортидан ўлиб кетмоқчимисан, болаларни ўйласанг-чи!” деб койиган. Онам "Мен вафот этсам, уч кундан ортиқ аза тутма. Қора ва кўк либос киймасдан, ўзингга қараб юр!” деб насиҳат қилганди. Лекин ҳеч нарса юрагимга сиғмасди, тарки дунё қилгандим. Орадан тўрт ой ўтгач, "Кичкина табиб” фильмига чақиришган. Образим орқали дардимни ташқарига чиқариб олганман. Ва айнан шу кинокартина ҳаётга қайтишимга сабабчи бўлган.

ФАКТ:
· 1950 йилнинг 5 апрелида туғилган.
· 2000 йил "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” унвони билан тақдирланган.
· Ҳозирги кунда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида доцент лавозимида фаолият юритади.
· Шу кунга қадар сўз устаси Мирзабек Холмедов, актёрлар Абдурайим Абдуваҳобов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Мадина Мухторова, Нодира Маҳмудова, Шоҳида Узоқова, Ойбек Вейсал ўғли, Рихситилла Абдуллаев, Нигора Каримбоева, Дилноза Кубаева, Манзура, Фаррух Соипов, Дилноза Умарова сингари кўплаб шогирдларни тарбиялаган.
· Бугунга қадар 56 та спектакль саҳналаштирган, ўзи ижро этган ролларнинг сони эса 42 та.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 492 | | Теги: Мунаввара Абдуллаева: Онам оламдан | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz