Главная » 2013»Iyul»2 » "МТС Ўзбекистон"га ҳозирча харидор топилмади
00:43
"МТС Ўзбекистон"га ҳозирча харидор топилмади
Бугун Тошкентда "Ўздунробита" ХК МЧЖ мулкининг ким ошди савдоси ўтказилиши ҳақида хабар бергандик. Бироқ, мазкур аукцион ўтказилмаган. Бунга савдода иштирок этувчи аризаларнинг йўқлиги сабаб бўлган, деб хабар беради «Интерфакс» агентлиги.
Навбатдаги ким ошди савдосининг ўтказилиш санаси компаниянинг навбатдаги йиғилишида маълум қилинади.
Савдоларга дастлабки баҳоси 600 млрд. сўм ($289 млн.) этиб белгиланган компания мулклари қўйилган. Ким ошди савдосида иштирок этиш учун ушбу сумманинг 20% тенг миқдорда тўловни амалга ошириш талаб этилади. «Ўздунробита» шу йилнинг 18 январь куни банкротлик ҳақида судга ариза берган ва Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан апрель ойининг 22-санасида банкрот деб топилган эди.