Главная » 2013»Iyul»16 » Мотопойгачи тезлик рекордини янгилайман деб ҳалок бўлди
03:56
Мотопойгачи тезлик рекордини янгилайман деб ҳалок бўлди
Америкалик мотопойгачи Билл Уорнер АҚШда бўлиб ўтган пойга вақтида ҳалок бўлди.
Ўтган якшанба куни Уорнер АҚШнинг Мэн штатида соатига 300 миль (482 км/с) тезликни забт этиш чоғида бошқарувни йўқотди ва Suzuki Hayabusa мотоциклидан отилиб кетди.
Пойга мусобақаси директори Тим Келлининг маълум қилишича, Уорнер ушбу ҳалокатдан кейин хушида бўлган ва ҳатто гапира олган, аммо орадан 1 соат ўтиб шифохонада вафот этган.
2011 йилда Уорнер оддий мотоциклда 311 миль (500 км/с) тезликни қайд этиб жаҳон рекордини ўрнатган эди.