SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 18:13
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 26
Mexmonlar: 26
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 17 » Мевалар турганда кремларга йўл бўлсин?!
10:32
Мевалар турганда кремларга йўл бўлсин?!
Биз аёллар ҳусну-жамолимизнинг янада дилбар бўлишига хизмат қиладиган юзлаб рецептларни биламиз. Шунга қарамай, билганларимизни кундалик ҳаётга тадбиқ этишга гоҳида ёки эринамиз, ёки вақт топа олмаймиз. Лекин унутмаслик керакки, юз териси жуда нозик бўлиб, унга керакли парвариш кўрсатилмаса, тез фурсатда ўз-ўзини ажинлар билан "безаш”ни бошлаши мумкин. Мевалар мавсуми—ёзда эса терини парвариш қилиш учун кўп вақт сарфлашнинг кераги ҳам йўқ. Озгина ҳафсала бўлса бас.

Резавор мевалар терини ёшартиради, оқартиради ва парваришлайди. Уларда кимёвий косметик кремларга нисбатан табиий, витамин ва минераллар кўпроқ.

Резавор мевалардан ниқоблар

Ниқоб тайёрлаётганда унинг юз терисига мос келиш, келмаслигига аҳамият беринг.

Қуруқ юз териси соҳибалари учун – тухум сариғи, қаймоқ ва резавор мевалар қўшилган ниқоблар тўғри келади.

Юз териси ёғли бўлса, резавор меваларни тухум оқи ёки ёғи олинган қатиқ билан аралаштириб, юзга суртиш мумкин.

Ниқоб суюқ бўлса, унга бироз крахмал ёки қуруқ сут, оқ тупроқ (глина) қўшиб юборинг.

Қуруқ юз териси учун

Қорағатдан…

Қуруқ юз териси учун:

1 ош қошиқ қорағат мевасини эзинг, унга ярим ош қошиқ қаймоқ ва бир чой қошиқ ўсимлик ёғи қўшинг. Тайёр бўлган ниқобни юзга 15 дақиқага суртинг. Сўнгра илиқ сув билан чайинг.

Терини намлантириш учун:

1 ош қошиқ қорағат мевасини эзиб, 1 ош қошиқ творог, 2 ош қошиқ илиқ сут солинг. Бу ниқоб юзингизда 20 дақиқа тургач, илиқ сув ёки кўк чой билан юзингизни ювинг.

Малинадан…

Терини тозалаш учун:

1 ош қошиқдан малина ва қаймоқни аралаштириб, юзингизга суртинг. 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сут билан чайинг.

Юз рангини яхшилаш учун:

2 ош қошиқ малинага 1 чой қошиқ асал қўшиб, эзинг. Бу аралашмани юзингизга суртиб, 12-15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювишингиз мумкин.

Ёғли юз териси учун

Олчадан…

Теридаги тешикчаларига қарши:

5-10 дона олчани данагидан ажратиб, эзинг ва жўхори уни билан аралаштиринг. Бу аралашмани юзингизга суртиб, 15-20 дақиқа ўтгач, намланган пахта билан юзингизни тозаланг.

Юздаги доғларга қарши:

Бир нечта дона олчани эзиб, бир неча томчи лимон шарбати ва 2 ош қошиқ сут қўшинг. Аралашмани юзингизга суртинг, 15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан чайинг. Ушбу ниқобни фақат юздаги доғларнинг ўзига ҳам суртиш мумкин.

Олхўридан…

Ҳуснбузарларга қарши:

2-3 дона олхўрини қайнаган сувга солинг ва 5-7 дақиқа қайнатинг. Сўнгра совутиб, олхўриларни бошқа идишга олиб эзинг ва 1 чой қошиқ пиёз шарбати қўшинг. Ниқобни юзингизга суртиб, 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайинг.

Унутманг!

Олча, маймунжон ва малина ниқобларини чайиб ташлаш учун лимон шарбатидан фойдаланиш лозим. Бу резавор меваларнинг ранги ўткир бўлганлиги учун ниқобни яхшиси дам олиш кунлари суртганингиз маъқулроқ.

Бирор бир резавор мевага аллергияингиз бўлса, бу мевани юзга ҳам суртмаслик лозим. Аллергенлар қисқа фурсатда тери орқали қонга тушади ва аллергия беради.

Ниқобларни юзда узоғи билан 20 дақиқа ушлаш лозим. Сўнгра илиқ сув, сут ёки кўк чой билан чайиш лозим.

Мадина ЛУҚМОНОВА тайёрлади
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1134 | | Теги: Мевалар турганда кремларга йўл бўлс | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz