Главная » 2013»Iyul»31 » Мексика аҳолисининг ярми қашшоқликда умр кечирмоқда
05:24
Мексика аҳолисининг ярми қашшоқликда умр кечирмоқда
Мексикадаги қашшоқларнинг асоси қисми асосан ёшлар эканлиги аниқланди. Камбағалликда яшайдиган мексикаликлар сони сўнгги йилларда 53,3 миллион кишига етди, бу эса мамлакат аҳолисининг 45% дан ортиғини ташкил қилади.
Тадқиқот натижаларига кўра, тахминан 500 минг нафар Мексика фуқароларининг яшаш шароитлари икки йилда жиддий равишда ёмонлашгани маълум бўлди. Шундан 11,5 миллион киши ўта қашшоқликда кун кўрмоқда.
Энг кўп камбағаллар ҳозирда 18 ёшгача бўлган аҳоли орасида кузатилмоқда - 21,2 миллион киши. Улардан 4,7 миллиони ўта оғир аҳволда кун кўрмоқда.
Тадқиқот ўтказган комиссиянинг ижрочи котиби Гонсало Ликонанинг айтишича, ҳукумат ижтимоий соҳага эътиборни кучайтирмаса, мамлакатда маънавий бўлиқ юзага келиши ва юрт келажаги бўлмиш ёшлар ночорликдан жиноят кўчасига кириб қолиши мумкин.
Қашшоқлик даражаси асосан Мексиканинг жанубий штатлари Мексика, Чьяпас, Герреро ва Оахакаларда айниқса ривожланган.
Тадқиқотчиларнинг фикрларича, 117 миллион мексикаликлардан фақатгина 20% қашшоқлик муаммосидан ҳоли бўлиб, тўкин ҳаёт кечирмоқда.