SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 13:41
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 4 » Мафтункор бўлишни истайсизми? Юлдузлар тажрибасини ўрганинг!
17:42
Мафтункор бўлишни истайсизми? Юлдузлар тажрибасини ўрганинг!
Машҳур санъаткорларнинг суратига қараб, юзи, бўйни-ю баданининг силлиқлиги, соғлом қиёфасига ҳавасимиз келади. ASTOR (Астор), Avon (Эйвон), L’Oreal Paris (L’Oreal Group) брендларига содиқ санамлар эса энг оддий ҳақиқатни тан олиб бўлишган. Бу ҳақиқат гўзаллик, энг аввало, табиийликда эканини яна бир бор исботламоқда.

Табиий неъматлардан пардоз воситаси сифатида фойдаланиш тажрибаси аслида Миср маликаси Клеопатрадан кейин оммалашди. Масалан, у ёшликка хос мафтункорликни сақлаш учун асал ва алоэ кукунидан тайёрланган суюқ қоришмадан ҳафтасига уч марта фойдаланган. Асал ва алоэ кукунини сувда эритиб, бир муддат кумуш идишга солиб қўйишган. Тайёр аралашмага яна озроқ асал қўшиб, юзга суртилган. Энди замонамизга қайтайлик.

Ёш кўринишнинг 5 усули

Айшвария Рай, актриса: — 30 ёшдан кейин аёлларда қариш аломатлари пайдо бўла бошлайди. Аммо биз — аёллар гўзаллигимизни йўқотишни асло истамаймиз. Ишонаверинг, мен тавсия қилмоқчи бўлган усуллар ёрдамида 10-15 ёшга ёшарасиз.

Ёш ўтгани сари лаб бўёқларингиз ёрқин бўлишига эътибор беринг. Жилосиз ва жигарранг бўёқлардан асло фойдаланманг.

35 ёшдан кейин кремсимон юмшоқ таркибли румяна ва тень (кўз бўёғи) ишлатинг. Кукун шаклидаги тень ва румяналар сочилиб, юз бурмаларида йиғилиб қолиши мумкин.

Юқорига эгилтирилган киприклар навқирон нигоҳ кўринишини беради. Тушь қўйгандан сўнг унинг қуриганига ишонч ҳосил қилгач, махсус қисқич билан киприкларни қайирса ҳам бўлади.

30 ёшдан кейин қошларни зўр бериб теравермаслик керак. Чунки энди улар жуда секин ўса бошлайди.

Қоматингизни тик тутинг. Кўкракни ичга тортиб юриш сизни 10 йилга "қаритиб” қўйишини унутманг.

Ўсимлик ёғи — энг ажойиб пардоз воситаси?!

Кайли Миноуг, хонанда: — Ўсимлик ёғлари билан «дўстлашсангиз», кутилмаган натижаларга эришишингиз мумкин.

Зайтун ёғи кўз атрофидаги ажинларни текислашда яхши самара беради. 2 ош қошиқ зайтун ёғига 1 ош қошиқ асал ва яримта тухум сариғи қўшинг. Тайёр аралашмани юзга суртиб, 15 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювинг.

Кунжут ёғи целлюлит ва терининг чўзилган қисмларини йўқотишда асқотади. Намлантирувчи кремга кунжут ёғини қўшиб, эрталаб ва кечқурун суртиш керак. Самараси тезда аён бўлади.

Маккажўхори ёғи терини таранглаштирувчи ва намлантирувчи хусусиятга эга. Унинг алоҳида ўзини пардоз сути (молочко) ўрнида ёки чўмилишда қўллаш мумкин. Бундан ташқари уни сули ёрмаси, асалли ёки тухум сариғидан тайёрланган қўлбола ниқобларга ҳам қўшса бўлади.

Паҳлавонлар бўтқаси ёрдамида...

Анжелина Жоли, актриса: — Сули ёрмаси фақат нонушта таомномасининг бир қисми эмас, у ҳуснга ҳусн қўшиш хусусиятига ҳам эга. Мен сули ёрмасидан тайёрланадиган севимли ниқобларим рецептини бўлишмоқчиман.

Макияжга тайёрланиш олдидан ишлатиладиган ниқоб

2 ош қошиқ олма ёки бодринг қириндисига озроқ сут қўшиб, 10-15 минут сув ҳаммомида ушлайсиз. Кейин сули ёрмасини қўшиб, сметана қуюқлигига келгунича аралаштиринг. Юзга суртилгач, 15 дақиқа ушланади.

Ажинларга қарши

Ярим стакан қайнаган сувга 1 ош қошиқ апельсин шарбати, туйилган сули ёрмасини қўшиб, бўтқа тайёрланг. Юзингизга суртиб, 10 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювинг. Сўнг ёғсизроқ крем суртинг.

"Геркулес” ниқоби

Бу ниқоб юз терисининг барча турларига тўғри келади. 1 ош қошиқ сули ёрмасига 1 ош қошиқ алоэ шарбати ва 2 ош қошиқ сут қўшинг. Аралашмани бироз қиздириб, тозаланган юз ва бўйинга суртинг. 20 дақиқа ўтгач, хона ҳароратидаги сув билан юзингизни ювишинигз мумкин.

«Шарқона тун»

Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Ҳафтада бир марта юз ва бадан «шарқона тун» ниқоби билан парваришланса, у терини ёшартиради ҳамда гўзаллаштиради. Бунинг учун оддий какао кукуни (ҳеч қандай қўшимчаларсиз)ни олиб, қайнаб турган сув билан то қуюқ сметана ҳолига келгунича аралаштиринг. Ушбу ниқобни илиқ ҳолида юз ва баданга суртинг. Қуригач, аввал илиқ, сўнг совуқ сув билан ювинг.

Ҳуснбузардан бир кечада қутилиш мумкин. Бир ўрам қуруқ хамиртурушни 1/4 қисм лимон шарбати ва 1,5 ош қошиқ сув билан яхшилаб аралаштириб, ҳуснбузарга суртиб қўйинг. Эрталаб туриб қарабсизки, ҳуснбузарнинг изи ҳам қолмаган бўлади.

Малласочлар учун...

Севинч Мўминова, хонанда: — Мен сочимни ёшлигимдан сариқ рангга бўяб келаман. Лекин вақт ўтиши билан улар қуруқлаша бошлади. Ҳеч қандай шампунь, аралашмалар, пардоз воситалари фойда қилмади. Аммо қуйидаги ниқоб сочларимнинг табиий жилосини қайтаргани учун, уни малласоч дугоналаримга тавсия қилмоқчиман.

Оддий болалар кремига 5 ош қошиқ зайтун ёки апельсин ёғи қўшинг. Бош ювишдан 20 дақиқа олдин аралашмани сочга суртинг. Сўнг 2 марта сочларингизни шампунь билан ювиб, кейин ўзингизга ёққан кондиционер билан чайинг. Сочларингиз табиий жилоланиб, соғлом кўринишга эга бўлади.

Юзни таранглаштирувчи ниқоб

Дилдора Ниёзова, хонанда: – Менга ҳамма "Юзингизни «торттирдингизми?» дейишади. Мен эса оддийгина уй шароитида тайёрланадиган ниқобдан фойдаланаман. Бунинг учун олма, картошка, бодринг, қизил сабзидан яримтадан олиб, гўштқиймалагичдан чиқараман. Масаллиққа 1 дона тухум сариғи, 1 чой қошиқдан асал, творог солиб, яхшилаб аралаштираман. Ҳаммасини докадан ўтказиб, сувини оламан. Унга қуруқ сутни қаймоқ ҳолига келгунича қўшаман. Юзимни лимон парраги билан тозалаб артиб, ниқобни суртаман-да, 20 дақиқа тинч ҳолда ётаман. Ҳар 1-1,5 соатда муолажа қайтарилади. Кейинги ниқоблар давомида ётиш шарт эмас. Тайёрланган ниқоб бир кунда беш мартагача суртилиши мумкин. Ушбу ниқоб юз терисини таранглаштириб, ёшартиради. Шунинг учун ҳам уни 30 ёшдан ошган, ниқоб таркибидаги компонентларга аллергияси бўлмаган аёлларга тавсия қиламан.

Асал бўлса бас

Нилуфар Саидова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Агар турли-туман ниқоблар таъбингизга (тўғрироғи, терингизга) хуш келмаса, сира хафа бўлманг. Бир хил таркибли ниқоб билан ҳам гўзал ва мафтункор бўлишингиз мумкин. Ушбу ниқоб асалга аллергияси бўлмаганлар учун мос.

Юз териси учун асалли тоник

Юзингиз силлиқ ва майин бўлиши учун доимий равишда асалли тоникдан фойдаланинг. Бунинг учун 2 ош қошиқ асални 1 стакан сувда эритсангиз бўлди.

Баданни асал билан уқалаш

Целлюлитнинг жазоси — асалли уқалашдир. Озроқ асални қўлларингизга суртиб, муаммоли соҳага қўйинг. Қўлингиз терига ёпишгач, шартта тортиб олинг. Бу унчаям хуш кайфият бағишламайди, аммо натижаси сиз кутганингиздан зиёда бўлишига биз кафил!

Гўзал бўлмоқчимисиз? Унда сизни айнан сиз истагандек қилиб дунёга келтирмаган онангиздан хафа бўлманг, балки ўзингизни соҳибжамол қилиш учун енг шимаринг. Юқорида айтиб ўтилган усулларнинг ҳеч бўлмаганда бир-иккитаси сизга, тўғрироғи, терингизга мос келиши аниқ. Сиздан эса озгинагина вақт ва ҳафсала талаб қилинади, холос.

Дилноза УМАРОВА
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1097 | | Теги: Мафтункор бўлишни истайсизми? Юлдуз | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz