Главная » 2013 » Iyul » 16 » Ла-Маншдан ҳайрия мақсадларда сузиб ўтишни ният қилган аёл ҳалок бўлди
19:42
Ла-Маншдан ҳайрия мақсадларда сузиб ўтишни ният қилган аёл ҳалок бўлди
Буюк Британия фуқароси Сьюзан Тейлор Ла-Маншдан ҳайрия учун сузиб ўтиш чоғида ҳалок бўлди.
Тейлор ўз сузишини британ соҳилидан бошлади ва ўз йўлининг оҳири француз худудига яқинлашганда чўка бошлади. Уни кемада кузатиб борган қутқарувчилар уни дарҳол сувдан чиқариб олишди.
34 ёшли аёлни француз ҳарбий вертолётида Булонь-сюр-Мер шаҳри касалхонасига олиб боришди, аммо афсуски, уни қутқаришга муваффақ бўлишмади. Унинг ўлими 14 июл куни қайд этилди. Нима сабабдан унинг сувдан маззаси қочганлиги сабаблари айтилмаяпти.
Мазкур сузишнинг мақсади Британия ҳайрия ташкилотлари Rainbows Hospice ҳамда Diabetes UK ёрдам кўрсатишдан иборат бўлган.
Маълумотларга қараганда, Ла-Манш бўғозидан сузиб ўтишга қарийб минг киши муваффақ бўлган. Сузиш сувнинг жуда паст ҳарорати сабабли қийинлашади, ҳатто ёзда ҳам унинг даражаси 17 даражага зўрға кўтарилади. Ла-Маншни мустақил сузиб ўтаман деб ҳалок бўлганлар сони саккиз кишини ташкил қилади.