SHERLAR.BIZ Chorshanba, 24.04.2024, 03:02
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 17 » Кўкрак саратонидан қандай ҳимояланиш керак?
02:07
Кўкрак саратонидан қандай ҳимояланиш керак?
Дунё статистикасига кўра, жаҳонда ҳар ўн аёлдан бирига кўкрак саратони хасталиги хавф солиши мумкин. Касалликни даволашнинг ҳануз мураккаблиги ва вақт ўтказиб юборилганида имконсизлиги туфайли ҳам у ҳалигача бедаво дард сифатида қабул қилинади. Бироқ хасталикни илк даврида аниқлаш 95 фоиз ҳолларда уни даволашни кафолатлайди. Аммо аксарият аёллар маммолог ҳузурига касаллик анча авж олиб, уни қайтаришнинг имкони қолмаганида мурожаат этишади. Шунинг учун ҳам кўкрак саратони аёллар онкологик касалликлари орасида биринчи ўринда туради. Тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали хирург-маммолог Дилобар МИРРАҲИМОВА билан бўлган суҳбатда саратон хасталигининг олдини олиш чоралари, уни келтириб чиқарувчи айрим сабаблар тўғрисида гаплашдик. Дарвоқе, октябрь бутун дунё кўкрак бези саратонига қарши кураш ойи деб эълон қилинган. Юртимизда ҳам «Stylе.uz» ҳафталиги доирасида 6 октябрь куни Кўкрак бези саратони билан касалланган аёлларни қўллаб-қувватлашга бағишланган Хайрия гала-кечаси ўтказилди.


— Аёллар орасида «саратоннинг келиб чиқишига турли гормонал терапия ва ҳомиладорликка қарши препаратларни қабул қилиш сабаб», деб билувчилар бор. Бу фикр ҳақиқатга яқинми?
— Йўқ, бу препаратлар саратонни келтириб чиқармайди. Аксинча, бундай препаратларни қабул қилиш орқали исталмаган ҳомиладорлик, абортларнинг олди олинар экан, бу сут безларида саратонни келтириб чиқарувчи омил бартараф этилди, деганидир. Замонавий гормонал препаратлар ҳам тўғри танланиб ичилганида асло ножўя таъсир кўрсатмайди.
— Брокколи карамини истеъмол қилиш саратонга қарши таъсир этиши ростми?
— Брокколи ҳамда бошқа сабзавот ва мевалар саратоннинг олдини олувчи қандайдир мўъжизавий хусусиятга эга эмас. Кўкрак саратонидан халос қилувчи таомнома ҳали ўйлаб топилмаган. Бироқ сульфорафан моддаси бўлган карам ва бошқа маҳсулотлар бездан иборат бўлган (кўкрак ҳам шунга мансуб) аъзоларнинг нормал ишлашига ёрдам беради.
— Cпорт билан ҳафтасига 2-3 марта шуғулланиш касалликка чалиниш хавфини 20 фоизгача камайтириши бор гапми?
— Умумий олганда, спорт иродани мустаҳкамлайди, ички аъзолар фаолиятини яхшилайди. Спорт билан мунтазам шуғулланиш бошқа касалликлар қатори сут безлари саратонига чалиниш хавфини ҳам камайтиради. Бироқ спорт туфайли касалликнинг олди олингани тўғрисида статистик маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас. Ҳозирги кунда бир қатор машқлар мажмуаси ва техникаси ёрдамида кўкракнинг эстетик кўринишини сақлаш мумкин. Сут безининг ўзи мушаклардан иборат бўлгани туфайли кўкрак қафаси мушаклари учун мўлжалланган машқлар орқали бунга эришиш мумкин.
— Спиртли ичимликлар, тамаки, қаҳва-чи?! Улар саратон чақирмайдими?
— Чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш ўпка саратонини келтириб чиқарувчи жиддий омил саналади. Тамаки организмнинг доимий ички муҳитини издан чиқариб, иммунитетни пасайтиради. Бошқа касалликлар қатори онкологик хасталиклар ҳам бундай шароитда тезроқ ривожланади. Қаҳванинг эса кўкрак саратонини келтириб чиқаргани қайд этилмаган.
— Гўштсиз парҳез турли ўсмалар ривожланиши хавфини пасайтирадими?
— Бундай дейишга ҳеч қандай асос йўқ. Аксинча, гўштли маҳсулотларни меъёридан ортиқ чеклаш туфайли саломатликка жиддий зарар етказувчи ўзгаришларни келтириб чиқариш мумкин. Инсон организми ҳар куни етарлича оқсил, ёғ ва углеводларни қабул қилиши керак.
— Кўпчилик аёллар «мунтазам равишда антиперспирантлардан фойдаланиш кўкрак саратонини келтириб чиқариши мумкин», дея ҳадиксирашади.
— Бу мутлақо нотўғри. Фақат унинг онкологлар учун ноқулайлик келтириб чиқариши шунданки, у маммография пайтида «алдайди». Унинг альюмин бўлаклари рентген тасвирида биз қидирган микрокальцинатларга ўхшаб туради. Бугунги кунгача антиперспирантларнинг қандайдир ёмон сифатли ўсмалар келтириб чиқариши мумкинлиги исботланмаган. Аммо антиперспирантлар тер безларини ёпиб қўйиши билан хавфлидир. Бироқ тер бези ўткир яллиғланганида ҳам у саратонга айланиб кетиши мумкин эмас.
— Ички кийимлар ҳам кўкрак саломатлигига салбий таъсир кўрсатадими?

— Сийнабандлардан умуман воз кечишни тавсия қилмаймиз. Кўкрак махсус кўтариб турилмаса, унда шаклий бузилиш рўй беради. Аммо шуни ҳам эсда тутиш керакки, тор ички кийим кўкракдаги микроциркуляциянинг бузилишига, оқибатда турли ўсмалар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
— Кўкракдаги турли жароҳатлар ҳам кўкрак саратонини бошлаб бериши мумкинми?
— Албатта, кўкракка етказилган энг кичик жароҳат ҳам турли ўсмалар, ўзгаришларни бошлаб бериши мумкин. Ана шундай ҳолларда албатта маммологга мурожаат қилиш лозим.
— Замонавий тиббиётда қон орқали аёлда генетик саратонга чалинишга мойилликни аниқлаш мумкин бўлган таҳлил топилибди. Шу ҳақда гапириб берсангиз.
— Ҳа, бугунги кунда сут безлари саратонини ривожлантирувчи генларни аниқлаш имкони топилган. Ушбу геном аёлнинг саратонга чалиниш эҳтимоли кучлилигини билдиради. Бу аёллар (айниқса, она томонидан саратонга чалинганлар бўлганида) 30 ёшдан сўнг ҳар йили 2 маротаба мутахассис кўригига бориб туришлари лозим. Аммо эсда тутиш керак: бу саратонни эмас, генни ташхислашдир.
Кўкрак саратони эса фақат клиник кўрик, маммография (40 ёшдан ошган аёллар учун), ультратовуш тадқиқоти (40 ёшдан кичиклар учун), МРТ-маммографик ташхислаш орқали аниқланади. Авлодида кўкрак саратони бўлган аёлларни текширувлардан ўтказганда ёшидан қатъи назар, МРТ маммография текширувини амалга ошириш лозим.
— Маммография текшируви ҳақида умуман тасаввурга эга бўлмаган аёлларга ушбу текширув ҳақида қандай ахборот берган бўлардингиз?
— Маммография — кўкрак саратонини илк босқичларида ташхисловчи юқори таъсирчан махсус текширув усули. Кўкракда илк саратон ўсмаси пайдо бўлганидан ўсмани қўл билан сезиш мумкин бўлгунича 3 йилдан 8 йилгача вақт ўтиши мумкин. Маммография ўлчами 5 микрокальцинатга тенг ўсмаларни кўрсатиш имконига эга. Агар ўсмалар ана шундай кичик ўлчамларда аниқланганида эди, ҳеч ким кўкрак саратонидан вафот этмаган бўларди. Маммография текширувидан ўтиш учун келаётганда турли тальк, упа, дезодорант, антиперспирантлардан фойдаланмаслик керак. Бу ташхислашни қийинлаштириши, ҳатто нотўғри натижа беришга олиб келиши мумкин. Маммография одатда ҳайз циклининг 3-8-кунлари ўтказилади. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига кўра, 35 ёшдан сўнг 2 йилда бир марта, кўрсатмалар бўлмаганда 50 ёшдан сўнг йилига 1 марта маммография текширувидан ўтиб туришлари лозим.
Қандай ҳолларда зудлик билан маммологга мурожаат қилиш лозим?
Сут безлари териси ёки тўқимасида тугунли тўлишиш бўлганида;
кўкрак ва сўрғичлар, ареолаларда яралар пайдо бўлса;
сут безларида ҳар-ҳар жойда ёки тўлиқ шиш ҳосил бўлса;
сўрғичлардан қонли ёки сарғиш ажралмалар келса;
кўкрак териси қизарса;
кўкрак бези шакли ўзгарса;
сут безларида ўзаро ассиметрия кузатилса.
Ўзгаришларга беэътибор бўлманг!

Кўкракдаги ҳар қандай ўзгаришларни ҳар ой ўз-ўзингизни текшириб туриш орқали аниқлаш мумкин. Бу кўкрак мастопатияси, кўкрак саратонини эрта босқичларда бартараф этишдаги энг қулай ва ишончли усул саналади. Текширувни ҳар ой ҳайз тугагач, 2-3 кундан сўнг ўтказиш керак. Бу текширув қуйидагича ўтказилиши лозим:
1. Ойна қаршисида туриб, кўкрак ва сўрғичлар ҳолатини кузатинг. Шакли ва ҳажмида ўзгаришлар, кўкрак терисида тошма ёки қизариш йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
2. Қўлларни тепага кўтариб, кўкракни ён ва олд томондан кузатинг. Сут безлари бир текис баландликда ҳамда бир хил шакл ва ҳажмда эканига эътибор беринг.
3. Турган ҳолда бармоқларни текис тутган ҳолда кўкракни текширинг. Кўкракнинг юқори чекка қисмидан бошлаб соат стрелкаси бўйлаб қўлларни айлантирган ҳолда ўсма, шиш ва бошқа ўзгаришлар бор-йўқлигини аниқланг.
4. Сўрғичларни катта ва кўрсаткич бармоқлар орасига олиб, навбат билан озроқ сиқиб кўринг. Суюқлик ажралмаётгани, сўрғичлар шакли нормал эканига эътибор қаратинг.
5. Чалқанча ётган ҳолатда яна кўкракларни юқори чекка томондан соат стрелкаси бўйлаб қўлни юргизган ҳолда текширишни давом эттиринг.
6. Охирида кўлтиқ остини бармоқлар билан текшириб кўринг. Лимфатик шишлар йўқлигига амин бўлинг.
Дилноза УМАРОВА
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 857 | | Теги: Кўкрак саратонидан қандай ҳимоялани | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz