Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Европанинг энг қимматли футболчиси деб топилди. Сўровнома Марса нашри томонидан ўтказилган.
Футболчи ўтган йили ЕЧЛда 12 гол киритган ва унга 54 фоиз мухлислар овоз берганлар. Иккинчи ўриндаги Лионель Месси учун 23 фоиз овоз берилган. Аргентиналик футболчи ўтган йили Испания чемпионатида 46 гол киритган.
Учинчи ўринда "Боруссия" ҳужумчиси Роберт Левандовски жойлашган ва унинг учун 10 фоиз мухлис овоз берган. Қолган ўринлар эса қуйидагича тақсимланган: Арьен Роббен, Франк Рибери, Томас Мюллер, Бастиан Швайнштайгер — ҳаммаси "Бавария"дан, Гарет Бэйл — "Тоттенхэм", Златан Иброҳимович — "ПСЖ" ва Робин ван Перси — "Манчестер Юнайтед".
|