Главная » 2013»Iyul»18 » Ким Чен Ин хорижий ОАВлар билан интервьюсини миллион долларга баҳолади
23:52
Ким Чен Ин хорижий ОАВлар билан интервьюсини миллион долларга баҳолади
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Корея урушининг 60 йиллигига бағишланган интервьюси учун хорижий журналистлардан бир миллион доллар талаб қилди.
Маълумотларига қараганда, КХДР маъмурияти хорижий журналистларга уруш тугагани санаси муносабати билан 27 июл кунига хорижий журналистларга таклифнома жўнатди. Таклифнома жуда кўп ахборот хизматлари, хусусан Associated Press, BBC News ва Kyodo ахборот хизматларига юборилди. Ушбу таклифномада Ким Чен Ин бир миллион доллар эвазига интервью беришга тайёрлиги таъкидланган. Журналистлар бу шартга рози бўлишганлиги хақида маълумот йўқ.
Журналистлар Пхеньянга байрамга ташриф буюришни 18 июлда бошлашади. Маълумотларга қараганда, Ким Чен Ин ушбу тўлов эвазига журналистларга бир неча «ноқулай» саволлар беришга имкон бериши мумкин.
КХДР хукумати Ким Чен Ин ҳокимияти пайтида ҳорижий журналистларни биринчи маротаба таклиф қилмаяпти.
Ким Чен Ин КХДРга 2011 йилнинг декабридан бери бошчилик қиляпти, у мазкур мансабда отаси Ким Чен Ирнинг ўрнини эгаллаган. Ким Чен Ин ҳокимлиги пайтида КХДР ўзининг халқаро имижини яхшилашга қадам қўйган, хусусан мамлакат хукумати Instagramда Шимолий Корея аккаунтини ишга туширган.