«Ўзбектуризм» миллий компанияси шу йилнинг 5-20 июнь кунлари ўтказилган «Хоразм вилояти сайёҳликбрендини (образ) яратиш» танловининг якуний натижаларини эълон қилди. Танловга 42 иштирокчининг 200 та иши тақдим этилди. Ғолибни аниқлашда ишнинг оригиналлиги, ғояси,жозибадорлиги, тушунувчанлиги, бренднинг Хоразм вилояти табиий салоҳияти ва ва меҳмондўстлигини намоёнэтиши ва бошқа жиҳатларига эътибор қаратилди.
Шундай қилиб, танлов якунига кўра, Холматов ЗокирФурқатович (Тошкент)биринчи ўрин эгаси деб эълон қилинди. Иккинчи ўрин пойтахтлик Матниёзов ЗафарбекЭркиновичга, учинчи ўрин эса урганчлик Исмоилов Адҳамбек Баҳромовичга насиб этди.
Танловшартига мувофиқ, ғолибга компьютер жамланмаси ва диплом топширилди. Иккинчи ва учинчи ўрин эгаларига мосравишда ноутбук,иккинчи даражали диплом ва планшет, учинчи даражали диплом топширилди.
Бунданташқари танловнинг барча иштирокчиларига сертификатлар топширилди. Совринли ўринларни эгаллаганғолибларни тақдирлаш маросими шу йилнинг 27 июл куни, соат 11:00да «Ўзбектуризм»МК биносида тантанали равишдаўтказилади.
Manba: darakchi.uz
|