Главная » 2013»Iyul»2 » Хитойда дунёдаги энг улкан бино қад ростлади
17:26
Хитойда дунёдаги энг улкан бино қад ростлади
Хитойнинг Синчуань провинциясида дунёдаги энг улкан бинонинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Чэнду шаҳрида жойлашган кўпфункционал The New Century Global Center мажмуасининг майдони 1,76 миллион квадрат метрни ташкил қилади (Пентагондан уч марта Сиднейдаги опера Уйидан 20 марта катта). Бинонинг узунлги 500 метр, кенглиги - 400 метр, баландлиги - 100 метр бўлиб, унинг қурилишига уч йил вақт сарфланган.
Маълумотларга қараганда, ушбу мажмуада 400 минг квадрат метр келадиган савдо майдони, офислар, иккита беш юлдузли меҳмонхона, замонавий санъат маркази, университет мажмуаси, анжуман-заллари, 14 та IMAX кинотеатр заллари, яхмалак ва 400 метр суньий пляжга эга аквапарк мавжуд.
Марказнинг аҳамиятли томони унинг "сунъий қуёши" бўлиб, бинонинг иситиш ва ёритиш тизими Японияда ишлаб чиқарилган махсус тизим орқали ишлайди.