SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 19:33
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 21
Mexmonlar: 21
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 30 » КЕЛИНЛИК САНЪАТИ
14:51
КЕЛИНЛИК САНЪАТИ
(“Ҳаёт ҳайратлари” туркумидан)

Иттифоқ даврида Норулла тоғам билан бирга Душанбе шаҳрига иш билан бордик. Қайтишда «Регарга кириб ўтайлик, жиян», дедилар. Сўраб-суриштириб, бойсунликлар яшайдиган «Коммунизм» колхозини топиб бордик. У пайтларда транспорт кам, енгил машина анқонинг уруғи, фақат бир кунда бир маротаба қатнайдиган автобус бор, холос. Тоғамнинг Анор исмли қизлари анча йиллар олдин шу ерга келин бўлиб тушган.
Эшикдан киришимиз билан қудалар ўзларини қўярга жой тополмай, югур-югур қилишди, қўрадан қўчқорни чиқариб, тоғамнинг пойида сўйишди. Супага кўтарилиб, тоғам, қудаси ва мен кўрпачадан жой олдик. Анор чой дамлаб келиб, уни сузди-да, даставвал қайнотасига узатди. Шунда менинг кайфиятим бузилди-ю, сигарет чекиш баҳонасида ўрнимдан турдим-да, бир муддатдан сўнг қайтиб келиб ўтирдим. Фурсат ўтмай косаларда қайнатма шўрва келди. Бу сафар ҳам Анор биринчи косани қайнотасига узатди. Қайнота эса «Меҳмондан, меҳмондан» дея косани тоғамнинг олдиларига қўйди. Меҳмондорчилик яхши ўтди, аммо у менга татимас эди. Тоғамнинг пинжига кириб, «кетамиз»га тушдим. Тоғам кайфиятимдаги ўзгаришни сезиб, мийиғларида кулдилар-да, қудаларнинг зорига қарамай, саҳар билан йўлга тушдилар. Йўлда кетаяпмиз, тоғам гап бошладилар:
– Жиян, дунёда кечиктириб бўлмайдиган уч нарса бор, шулардан бири вояга етган қизни тезроқ узатиш.
– Тоға, қўйинг шу гапларни! Беш йил деганда биринчи келишингиз. Чойни ҳам, овқатни ҳам аввал қайнотасига берадими, сиз туриб, – дедим жаҳл билан.
– Тушунмабсан, ҳали ёшсан-да... Авваламбор, қизимнинг ихтиёри уларнинг қўлида, уларнинг кўнглини топсагина турмуши яхши бўлади. Мен ўзиникиман, минг маротаба аразлашсак ҳам кечираман, чунки отаман. Аммо қизим уларнинг кўнглини қолдирса, кечириши қийин. Қолаверса, қизимдан кўра қудамнинг ҳурмат-эҳтиром билан ўзига узатилган чойни ҳам, таомни ҳам менга бериши каттароқ ҳурмат белгиси.
Бу ибратдан ҳайратланиб лол қолдим.
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 588 | | Теги: ok | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz