Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 28 » "Келажак овози" фаоллари халқаро олимпиада совриндори бўлишди
16:27 "Келажак овози" фаоллари халқаро олимпиада совриндори бўлишди |
Шу йилнинг 15-24 июл кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган химия фани бўйича 45-халқаро олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритдилар. Мусобақа иккита турдан тшкил топди. Назарий имтиҳонда иштирокчилар фаннинг турли сохаларига оид саволларга жавоб бердилар ва вазифаларни ечдилар. Иккинчи тур тажриба бўйича ўтказилди. Унда муваффақият қозониш учун маҳорат ва тажриба керак эди ва бу юмушни юртдошларимиз аъло даражада уддаладилар ҳамда тўртта имкониятдан 3та медал — олтин ва иккита бронзани қўлга киритдилар.
Терма жамоамиз сафида ғолиб бўлганлар орасида шу йил Тошкентда ўтган 47- халқаро Менделеев олимпиадаси совриндори ҳам бор эди. Менделеев олимпиадасининг кумуш медали соҳиби, Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод акаедмик лицейи ўқувчиси Бекзодбек Болтаев Москвада олтин медалга эга чиқди.
Тошкентда олтин медлани қўлга киритган Дилшод Ортиқбоев ва Билолиддин Шаробиддиновлар эса сафардан бронза медаллари билан қайтишди. Эътироф этиш керак ана шу ўқувчиларнинг бари "Келажак овози" фаоллари ҳисобланадилар.
Химия фанидан халқаро олимпиада ёшлар орасида ўтказиб келинаётган анъанавий интеллектуал мусобақа саналади Илк марта у 1968 йилда, собиқ Чехословакияда ўтказилган. Ўшанда бор йўғи учта давлатдан иштирокчилар ташриф буюришган. Бу сафар эса 74 мамлакатнинг иқтидорли ёшлари мусобақада ўзаро баҳс олиб боришди. Ўзбекистон ушбу нуфузли олимпидада илк бор иштирок этди.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 772 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|