SHERLAR.BIZ Juma, 19.04.2024, 11:03
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 2 » Юлдуз, Лола, Нилуфар, Уммон, Манго-ким дамда ким мехнатда!
17:35
Юлдуз, Лола, Нилуфар, Уммон, Манго-ким дамда ким мехнатда!
Санъат олами қисқа сатрларида:

-Лицензиясидан айро бўлиб, огохлантирув олганлар ижод палласи қизғин чиллада!) Баъзилар хаттоки бу пайтгача 5-талаб қўшиқлар ёзиб улгуришган.

-Манго гурухининг Ўзбекистон хақидаги қўшиғини юқори бахолашмоқда.

-Уммон гурухи Ўзбекистон хақидаги қўшиқни тугатиш арафсида бўлиб, "Ана энди йиғла" деб номланган қўшиқни хам премьера қилиш арафасида. Нақ 6 минутлик қўшиқда 7 хил овоз йўлидан фойдаланди. Тез кунда бизнинг сайтда КУЗАТИБ БОРИНГ!

-Тохир Усмонов биргина "Диги-диги"си билан энг тўйбоп хонандалар сафидан жой олмоқда, "Бирровлар"ни кўпида уни учратиш мумкин. Қўшиқ муаллифлик махсулоти дейишларига қарамай, бир куни унинг асл муаллифи интернетдан чиқиб қолса керак дея тахмин қилмоқда баъзи хамкасблари...балки..)) Бу йигитнинг санъат оламидан ашаддий мухлислари сафида Якзон! Клипдаги Тохирнинг биргина харакатига у "касал" бўлганини маълум қилади.
Тохир Усмоновни аввал қўшиқлар минусини сотувчиси бўлганлиги хамда у аслида жудаям тўлачадан келган бўлганини хабар беришмоқда. Билмасам, шу темпданам ижодини юқорироқ тарзда ушлай олса, балки у билан батафсил сухбат хам уюштирармиз ва шунда аниқлик киритармиз.

-Нилуфар Усмонова айни дамда Дубайда оилавий дам олмоқда, унинг сўнгги "Қадримга ет" қўшиғига ишланган клип омма томонидан яхши кутиб олинмоқда.

-Ёдингизда бўлса, Юлдуз Ибрагимовна Усмонова, сайтимиз орқали твиттер орқали расман мулоқотга киришишлари хақида эълон билдиргандилар .."яқин кунлар твиттерда расмий аккаунт очилиб, у хақида расмий сайтимда ва сизнинг сайтингизда эълон қилинади" Бу мақоладан бироз ўтмай Юлдуз Ибрагимовна Усмонова нихоят твиттер оламида бугунги кунгача қизғин сухбатлашаётгани маълум бўлди. Хаттоки кирмай қўйган пайтлари , твиттерчиларни соғинаётганини хам айтади. Афсуски, маълум сабабларга кўра аккаунт номини келтирмаймиз.
Нима учун бундай ном билан киряпсиз?
Юлдуз Усмонова:-Ўзимни хамма номимни банд қилиб бўлишибдику (кулади).
Шунингдек, хоним Ибрагимовнани энг кўп қақтини аранжировка билан бандлик олаётганини, бу борадаги ижод намуналарига яқин кунлар бахо беришимиз мумкинлигини хам маълум қилади.

-Лоланинг хам фарзандлари билан дам олиши турне даражасига ўтмоқда, шахардан шахарга, номлари сир тутилмоқда, твиттердаги суратларидан эса қоп-қорайиб "загар" олганини кўриб турибмиз.

-Мўмин Орипов хотирасига бағишланган концерт хақидаги барча сирлар ошкор бўлмоқда. Қизиғи ташкилотчилар "Ўзбекистон маданияти ва спорти вазирлиги" бейджикларини тақиб олишган ва ўша мақолада қўшимча сифатида киритилган интервьюларда, тадбирда иштирок этган хонандалардан то бошловчисигача сирларни фош этади. МАНБА

Маданият ва спорт вазирлигини нима алоқаси бор?!

Мазкур кичик концерт кўринишида Мўминга аталган тадбир, негадир ногиронлик уйида бўлиб ўтганлиги маълум бўлди. Бу хақида биз билан боғланган Халима айтиб берди.
-Мўмин Орипов билан хали у "Божалар" гурухида бўлишидан аввал таниш эдим. Бу тадбир ташкилотчиларида хатолик ўтгани тайин, лекин тадбир хақида Камоланинг хабари бор эди, демак улар ниманидир келиша олишмаган.
Нима учун ногиронлар уйида ва Мўминга атаб қилинганлигидан мен хам ажабланиб, ташкилотчиларга эътирозимни айтдим. Ташкилотчи қизларнинг мухлислик ишига мени ишим йўқ бўлгани ва хайрия тадбирларида фаол бўлгани туфайли, ногиронлар уйидаги тадбирда қатнашдим.

Шоира Отабекова:-Ногиронлар уйида тадбир деб мени Наргиза исмли қиз чақирди. Уни азалдан танирдим, мени қўшним хам бўлган. Тадбирга ширинликлар кўтариб бордим, ашуламни айтдим, ширинликларни тарқатдиму қайтдим. Қолгани билан ишим бўлмади. Кейин сайтингиздаги бу мақоладан ажабландим. Сабаби, шахсан мени хамма артистлар келади, бу хайрия тадбири деганига боргандим, биз артистларни ишимиз шу-ку, чақирган жойга бориб хизматимизни қилиб кетаверамиз, яна бу хайрия тадбири бўлса. Лекин борганимда артистларни кўрмадим, фақат халим бор эди. Ташкилотчиларни дархақиқат айби битта шу Мўмин Ориповни суратини илиб қўйишгани бўлса керак, уни шу куни ўлган куни бўлганига айтиб ўтиб кетамиз дейишди. Лекин концерт сифатида чипталар сотилмади. Хуллас, хардоимгидек чақирилган жойга бориб , хизматимизни қилдик, асосийси ногирон болаларга хайрия тадбирида қатнашдим, қолгани билан ишим хам йўқ, қизиқмадим хам, тўғриси.

Лочинбек: -Мени Наргиза ногиронлар уйидаги тадбирга деб чақирдилар, аввалига рози бўлмадим, кейин Шахноза опа қўнғироқ қилдилар. Борганимдан кейин Наргиза менга Мўмин Ориповни хотирасига бағишланган тадбир дея тушунтирди, кейин Халима опа тадбирни фақат бошланишида Мўмин Ориповни эслаб ўтиб кетасан деб тушунтирдилар. Ташкилотчи қизлар бўйнидаги бейджикларда Ўзбекистон герб ва байроғи сурати билан, "Маданият ва спорт вазирлиги" деб ёзилганди.

Хонанда Ажнабий: Менга Шахноза опа деган аёл қўнғироқ қилди ва 29 июнь куни Мўмин Ориповни хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтади дедилар, лекин 27 июнь куни қайта қўнғироқ қилиб 28 июнь куни бўлиб ўтиши хақида маълум қилдилар. Тадбирда Божалар гурухи ва Мўмин Ориповни рафиқаси хам қатнашади даб айтгандилар. Лекин улар келмаганидан хайратландим. Ташкилотчилар бейджикида рости хам Спорт ишлари нимадири ёзилганди.

Камола Орипова:- Улар аввалига 29 июньга тадбирни мўлжаллаб, Мўмин Орипов оламдан ўтган куни дея шу кунга тадбирни режалаштиришганди. Инстаграммда ёзганимда кўрган бўлсангиз (инстаграммда Камола 25-июнь куни бу хақида эълон қилганини тасдиқлаймиз) олдиндан буни билиб қолдим ва уларга "Мухлис бўлсаларинг, хаттоки Мўмин акани ўлган кунини хам билмас экансанларку, ахир у 28-июнь куни оламдан ўтган деганимдан кейин, қарангки шартта кунини хам ўзгартиришди.

Қизиқ а? Ногиронлар уйида Мўмин хотирасига тадбир... Мўмин ногиронлар уйида яшамаганку...
Ғалати... яна ташкилотчилар бўйниларига "Маданият ва спорт" вазирлиги а бейджиклар илиб олишгани янада ажабланарли...

Жиноят кодексини 228 моддасини иси келмоқдаку ахир))

SAYYOD © Tayorladi.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 905 | | Теги: Лола, Нилуфар, 08:24 Юлдуз, уммон, Манго-ким дамда ким мехнатда! | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz