Главная » 2013»Iyul»31 » Ёшларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган "Ишонч телефони" ташкил қилинди
05:53
Ёшларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган "Ишонч телефони" ташкил қилинди
Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг фаоллигини янада ошириш мақсадида адлия органлари ҳузурида "Ишонч телефони” хизматлари йўлга қўйилди.
Бу ҳақда ЎзА хабар беради. Эндиликда, ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса ёхуд бошқа масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатга зарурат сезсангиз адлия органлари ҳузурида ташкил этилган "1008” "Ишонч телефони”га мурожаат қилишингиз мумкин.