SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 19:31
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 17
Mexmonlar: 17
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 30 » Jodu
15:07
Jodu
Мен бу фолбин аёлнинг фоҳишалигини билмас эдим. Болалигимдан таниш сиймо ўта самимий ва меҳрибон туюлар, отин ойидек оппоқ рўмолга ўраниб юриши фариштасифат кўрсатарди уни. Фақат улғайиб, дунё мен ўйлаганчалик пок ва гўзал эмаслигини англаганимдан сўнггина даставвал бу фолбиннинг нигоҳи илон кўзига ўхшашини пайқадим: қорачиғи қора ҳам, мовий ҳам эмас, аллақандай ялтираб кўринади кишига.
Ўқувчилик пайтларим эди. Холамнинг уйида меҳмон бўлган таниш фолбиннинг мен учун ром очишига аввал унамадим. Ахир, унда ҳеч кимга ишонмайдиган, ўз ўрнида ҳамма нарсага умид кўзи билан қарайдиган ғўр бола эдим-да!
Фолбин чўнтагимдан норози бўлиб чиқарган пулимни олди-да, қўлидаги тасбеҳга бир-икки теккизди. Сўнг алланималарни пичирлаб, нигоҳини бир нуқтадан узмай сўз бошлади:
– У қизнинг сочлари узун, юмалоқ юзли, бўйи ўзингдан пича калтароқ.
– Қанақа қиз? – дедим пинагимни бузмай.
– Уйи сенинг уйингдан баландроқ ерда жойлашган.
– Тушунмадим, кимни айтяпсиз?
– Улар ўтган йили Бойсунга кўчиб келишган. Қиз сенга икки марта хат ёзган, сен ҳам.
– Ёлғон! – дедим овозимни бир парда кўтариб.
– Унинг исми Маҳлиё!
Ана шундагина болаликнинг нозик туйғулари орқали бу фолбинга қарийб Худога ишонгандек ишонадиган бўлдим. Назаримда, у истаса инсониятга бемисл бахт ато этиши ёхуд хоҳлаган одамини осонгина енгиши мумкин эди. Ахир, менинг пинҳона муҳаббатимдан хабар топдими, демак, бу савдога қай йўсинда интиҳо ясаш ҳам қўлидан келса керак. Фақат мен унинг табаррук қўлини ўпиб, бир мартагина илтимос қилсам бўлгани. Шундай қилдим ҳам.
– Жиннивой, – деди жилмайиб. – Мен қанча кўп нарсани билмай, ҳаёт учун оддий томошабинман, холос. Инсонлар қисматини ўзгартириш қўлимдан келганида аввало ўзим учун энг зўр тақдир яратган бўлар эдим.
Дарвоқе, мен унинг анчадан буён бевалигини билардим. Қайта турмуш қурмаётганига сабаб эса ташлаб кетган эрини яхши кўрса керак деб ўйлардимки, бу ҳам ёшликнинг алдамчи тасаввуридан бошқа нарса эмас экан. Анча кейин унинг ҳақиқий қиёфаси аён бўлгач, ўз устимдан ўзим кулдим – фоҳишадан бахтиёрлик сирини талаб қилганим учун…
Шу-шу, йиллар давомида мен фолбинни қарийб хотирамдан ўчирган эдим. Бу орада даҳшатлар юз берди. Айни мактабни битирган йилимиз Маҳлиёнинг ота-онаси автофалокат туфайли ҳалок бўлишди. Уч кун ўтмай эса ўзи хайрлашмасдан аллақаерга кетиб қолди. Мен уни кўп суриштирдим, кутдим – бефойда. Йиллар мени қаритди. Кундан кун телбага айланиб бораётганимни ҳис қилардим. Кейин-кейин ичадиган, шаҳарнинг қоқ ўртасидаги қўшмачи аёл уйига борадиган одат чиқардим. Бу ерда эса… сочига энди-энди оқ оралаган кўҳликкина аёлнинг кўксига бош қўйганимча йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолардим.
Ниҳоят, болалигимдаги даҳо сиймо – фолбинни ҳам шу уйда учратдим. Ўзи таниди мени.
– Сиз… ҳаммасини билармидингиз? – сўрадим.
– Мен келажагинг тўғрисида ҳеч нарса демаганман.
– Фол кўринг, – дедим қўлимни чўнтагимга тиқиб. – Пулим анчагина.
– Фойдаси бор деб ўйлайсанми?
– Маҳлиёни топиб берасиз. Менда унинг сурати ҳам бор. Мана, ёнимда.
– У ўлган!
– Нима?
Бутун вужудим аллақандай даҳшат таъсирида қотиб қолди. Сўнг бехосдан ҳаракатга тушиб, фолбинни елкаларидан қисиб ушладим.
– Алдаяпсан! – дедим овозимни кўтариб. – Отаси ўлди, онаси ҳам. Лекин ўзи тирик, кўнглим сезиб турибди.
– Жинни бўлдингми, нимага бақирасан? – деди норози оҳангда силтаниб. – У ўлган, вассалом! Ишонмасанг, ўзинг биласан.
Диванга оғир чўкдим. Нимагадир йиғлагим келди. Аммо айни дамда мендаги ғазаб кўз ёшидан кучлироқ эди.
– Жоду-поду қиласанми, барибир топасан! Топиб бермасанг, сени ўлдираман, – дедим фолбинга секин товушда.
Бироқ бу жумла шунчалик ишончли туюлдики ўзимга ҳам, фолбин билинар-билинмас титраб, ҳақиқий қотилга боққандай қаради менга.
– Майли, – деди кейин афсусли оҳангда. – Сени муҳаббат жоду қилган. Лекин билиб қўй, уни топишинг билан ўзинг ҳам ўласан!
Унинг охирги гапига унчалик тушунмадим.
Таня исмли аёлнинг уйини топиш кўп қийинчилик туғдиргани йўқ. У қўнғироқ сочли, ўзи семиз, нигоҳлари совуқ жувон эди.
– Эртага келинг, – деди Маҳлиёни кўрмоқчи эканлигимни айтганимда.
– Бугун-чи? – ҳайрон бўлдим.
– Бу кеча бошқа эркак банд қилган, – кулимсиради. – Пулини ҳам олдиндан бериб қўйибди.
Шундагина мен йиллар давомида излаган хилқатнинг оддий фоҳишалигини билдим-у, фолбин эмас, ўзимни кўнглим алдаганини англадим.
…Терговда мендан Маҳлиёни нима учун ўлдирмоқчи бўлганимни сўрашди.
– Чунки уни севар эдим, – дедим жиддий ҳолда. – Ҳозир ҳам севаман!
Эртасига мени жиннихонага жўнатишди.

Муаллиф: Malika_Mumtoz
Просмотров: 828 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz