Главная » 2013»Iyul»6 » Ягона машҳур хонанда Рианна қиёфасига киришга уриниб кўрди (фото)
22:30
Ягона машҳур хонанда Рианна қиёфасига киришга уриниб кўрди (фото)
Эътиборингизга "Худди ўзи!” янги лойиҳасини тақдим этамиз. Бу лойиҳада ёш ижодкорлар машҳур кишиларнинг қиёфасида намоён бўлишади. Сиз эса уларни кузатиб, эътиборингизни тортган иштирокчига овоз берасиз. "Худди ўзи!” лойиҳасининг илк қатнашчиси хонанда Ягона. У стилист-дизайнер Лидя Андрэ ёрдамида дунё юлдузи Рианнанинг образини яратишга ҳаракат қилди. У бу вазифани нечоғли уддалаганига баҳо бериш албатта сизга ҳавола.
"10 саволга 10 жавоб” Иштирокчига қизиқарли саволлар бериш баробарида унинг ўзи танлаган қвҳрамони ҳақида қанчалик маълумотга эга эканлигини ҳам синаб кўрамиз.
— Рианнанинг тўлиқ исми? — Робин Рианна Фенти (у Рианнанинг тўлиқ исмини билмагани сабаб интернетдан кўриб жавоб берди).
— Рианна ва сизни бир ўхшашлигингиз бор? Бу нима? — Бу саволингизга нима деб жавоб беришни ҳам билмайман. Балки овозимиз ўхшар... (!)
— Образингиздаги хонанданинг қайси қўшиқларини биласиз? — "Diamonds World Tour”, "Dont Stop The Music”... (Ягона грим қилиш жараёнида Рианнанинг "Dont Stop The Music” қўшиғини куйлаб ҳам берди).
— Райҳона ёки Шаҳзода? — Иккаласининг ҳам қўшиғини эшитмайман.
— R&B ёки миллий эстрада? — Иккаласини ҳам яхши кўраман.
— "M&TVA-2012” тақдимотида "Йил энг яхши эркак хонандаси” деб кимни тан олишди? — Шоҳруххонми? Ёки Сардор Раҳимхонми? А-а-а, бўлди эсладим, Озодбек Назарбеков (!)