Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 26 » Италияликлар рекорд даражадаги иссиқни бошдан кечирмоқда
21:24 Италияликлар рекорд даражадаги иссиқни бошдан кечирмоқда |
Ушбу ҳафта сўнггида Италияга рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат келди: "Харон" антициклони Апеннинага жуда катта миқдорда қизиб турган ҳавони Жазоир ва Марокашдан олиб келди, оқибатда ҳарорат жойларда 40 даражага яқинлашди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтига жойлаштирилган махсус ахборотномага асосан, "қизил", яъни юқори даражадаги ҳавф 8 та йирик шаҳар — Генуя, Болонья, Больцано, Вероня, Перудж, Триеста, Турин ва Флоренцияда қайд этилган. Шанба куни уларнинг қаторига Брешия ва Рим ҳам қўшилади, уларга "оловранг" даражаси берилган, сабаби бу ерда ҳаво ҳарорати кундузи 35 даражадан ошмоқда. Рекорд даражадаги ҳарорат жуда юқори намлик билан кузатилганлиги сабабли кўп шаҳарларда чидаб бўлмас дим ҳаво кузатилмоқда.
Метеорологларнинг башоратларига қараганда, жазирама иссиқнинг энг юқори нуқтаси якшанба ва душанбага тўғри келади, бу кунлари жанубий Италиядаги Сицилия, Калабрия ва Апулия туманлари, шунингдек Рим, Флоренция ва Болоньяда ҳаво ҳарорати 40 даражага етади.
Умбрия хукумати кучли аномал даражадаги иссиқ ҳаво сабабли душанбагача фавқулодда ҳолат эълон қилишди.
Мутахассислар августнинг илк ҳафтаси Италияда сўнгги 10 йилдаги энг кучли иссиқ бўлишини айтишмоқда.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 552 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|