Статистика |
Hozirda saytda: 17 Mexmonlar: 17 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 19 » iPhone смартфонини қувватлаш чоғида яна бир хитойлик хушидан кетди
22:12 iPhone смартфонини қувватлаш чоғида яна бир хитойлик хушидан кетди |
Пекин фуқароларидан бири iPhone 4 смартфонини қувват олдираман деб ток зарбидан хушидан кетди ва ҳалигача ўзига келмади.
Жабрланганнинг опаси ўзининг смартфонини қувват олдириш ускунасига улайман деб ҳушидан кетиб ерга йиқилганлигини айтди. Етиб келган шифокорлар юраги тўхтаб қолганини айтишди, лекин уни жонлантиришга муваффақ бўлишди. Айни дамда 30 ёшли Пекин фуқароси беҳуш ҳолатда жонлантириш бўлимида ётибди.
Аниқланишича, пекинлик 2 йил давомида фойдаланилган мобил телефон учун ҳарид қилинган мазкур қувват олиш мосламаси компания расмий диллеридан эмас, маҳаллий бозордан ҳарид қилинган. iPhone учун ясама қувват олиш ускунасини ХХРдан 4 юаньга /65 цент/ ҳарид қилиш мумкин, Американинг Apple компаниясидан ҳарид қилинган ҳудди шундай маҳсулот эса расман 150 юан туради.
Телекоммуникация соҳаси бўйича пекинлик мутахассис Сян Лиганнинг айтишича, сохта қувват олдириш мосламаларини ясашда сифатсиз қувват ўзгартиргичдан фойдаланилади. Агар у ишдан чиқса 220 вольт кучланиш юзага келади.
Бу ўтаётган ҳафтадаги иккинчи шундай ҳолат бўлди, аввалроқ қувват олаётган ускуна орқали қўнғироққа жавоб бераётган чоғида Хитойнинг шимоли ғарбида 23 ёшли стюардесса ҳалок бўлган. Экспертлар мазкур ҳолатда ҳам қувват олдириш мосламаси компаниянинг оригинал маҳсулоти бўлмаганлигини айтишмоқда.
Apple компанияси қурбоннинг қариндошларига таъзия изҳор қилди ва унинг ҳалокати бўйича ўзининг текширув ишларини бошлаб юборганини айтди.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Texnogoliyalar |
Просмотров: 703 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|