Италияда ажойиб воқеа содир бўлди. 2 ой муқаддам 57 ёшида вафот этган Мария исмли аёл билан Италиянинг черковларидан бирида ҳайрлашишди. У аёл итларни жуда яхши кўрарди. Мария 4 ит билан яшар эди. Итлардан бири Томми лақабли ит мана 2 ойки ҳар куни черков қўнғироқлари чалиниши билан черковга ташриф буюряпти.
Черков роҳибларидан бири айтишича Мария ҳамма итларидан ҳам айнан Томми билан кўп вақтини ўтказган ва қаерга борса томми у билан бирга бўлганини такидлаб ўтди. Мариянинг ўлимидан сўнг қолган 3 та итни қўшнилар ўз паноҳларига олишган аммо Томмини хеч ким олишга журъат эта олмаяпти. Хайрлашув куни Томмини черковга кигазмаган эдилар. энди эса Томми ҳар куни барча одамлар билан бир қаторда турипти.