Главная » 2013»Iyul»4 » Индонезияда рўй берган зилзила оқибатида қарийб 50 киши жароҳат олди
07:02
Индонезияда рўй берган зилзила оқибатида қарийб 50 киши жароҳат олди
Бугун Индонезияда содир бўлган ер силкиниши оқибатида қарийб 50 киши жароҳатланди.
6,1 магнитудали зилзила Индонезиянинг Суматра оролида содир бўлди. АҚШ геологик хизматининг маълумотларига қараганда, ер ости силкинишининг эпимаркази оролнинг шимолий томонида 10 км чуқурликда бўлган. Табиий офатдан асосан Ачех провинцияси аҳолиси жабр кўрган – биноларнинг бир қисми вайронага айланган.
2004 йил Ачех провинциясида юз берган зилзила кучли цунамини келтириб чиқарган эди, унинг оқибатида эса ўн минглаб одамлар жабр кўрган.