Главная » 2013 » Iyul » 31 » Икки ҳафталик шаҳзода Жорж Британияга миллионлаб даромад келтирмоқда
05:21
Икки ҳафталик шаҳзода Жорж Британияга миллионлаб даромад келтирмоқда
Кембриж шаҳзодаси ҳали икки ҳафталик бўлиб улгурмай Британия ғазнасини 380 миллион доллар фойда келтирди.
Маълумотларга кўра, сўнгги ҳафта давомида мамлакатда қиймати 95 миллион долларга тенг бўлган ичимлик сотилган. Тадбиркорлар бўлғуси хукмдорнинг тасвири туширилган турли маҳсулот ва сувенирларни ишлаб чиқаришда давом этишмоқда.
Дизайнер Лидия Лейт эса шаҳзода тасвири жонига теккан ҳаридорлар у ишлаб чиқараётган пакетчаларни сотиб олишларига ишонмоқда. Дизайнер Елизаветта II нинг бриллиант юбилейида, шунингдек Кейт Миддлтон ва шазода Уильямнинг тўйлари арафасида ҳам ана шундай махсус пакетчаларни тайёрлаб сотувга чиқарганди.
Domenico Crolla пиццерия ресторани маъмурияти эса қиролик оиласининг ушбу бахтли жуфтлиги тасвири туширилган пиццаларни тайёрлаб тортиқ этмоқда. Ҳар бир пирогли суратни тайёрлашга ресторан ошпазлари 90 дақиқа вақт сарфлашмоқда.