Главная » 2013»Iyul»4 » "Hyundai" хавфсизлик ёстиқчаси ишламай қолгани учун $14 млн. жарима тўлайди
06:57
"Hyundai" хавфсизлик ёстиқчаси ишламай қолгани учун $14 млн. жарима тўлайди
АҚШ суди жабрланувчи Закари Дунканнинг даъвосига биноан, йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) пайтида ҳавфсизлик ёстиқчасининг ишламагани учун Hyundai Motor компаниясини 14 млн. АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди ва ушбу суммани даъвогарнинг оиласи фойдасига ундирилишини талаб қилди.
Дункан адвокатининг сўзларига қараганда, ҳавфсизлик ёстиқчаси датчикларнинг нотўғри ўрнатилганлиги сабабли ишламаган. Ушбу ЙТҲси 2010 йилда содир бўлган, Hyundai Tiburon автомобилини бошқариб кетаётган Дункан исмли ҳайдовчи бунинг оқибатида миясидан жароҳат олган.
Адвокат Ари Каспернинг таъкидлашича, суднинг бундай одилона қарори давлат ҳавфсизлиги учун ҳам катта аҳамиятга эга.
«Бу мижозим учун ва давлат ҳавфсизлиги учун ҳам жуда муҳим ғалаба. Умид қиламанки, бундан кейин автомобил ишлаб чиқарувчилар яна эътиборлироқ бўладилар», – дейди хуқуқшунос.
Ўз ўрнида Hyundai вакили компания раҳбарияти суднинг бундай қароридан норози эканлигини маълум қилган.