"GM Uzbekistan" қўшма корхонаси 2013 йил июл ойининг биринчи декадасида ўзининг икки миллионинчи автомобилини ишлаб чиқарди. Ушбу тарихий рақам остида заводдан чиққан машина - Chevrolet Lacetti бўлди.
Завод ўзининг 500 мингинчи машинасини 2005 йилда, миллионинчисини эса 2008 йилда ишлиб чиқарган эди.
Uz-Daewoo Auto (ҳозирги GM Uzbekistan) заводи 1996 йилнинг 19 июлидан бошлаб оммавий равишда Nexia, Damas ва Tico русумли автомобилларни ишлаб чиқаришни бошлаган.
Ҳозирги кунда "GM Uzbekistan" корхонасида "Chevrolet" бренди остида "Malibu", "Captiva", "Lacetti", "Cobalt", "Nexia", "Spark", "Matiz" ва "Damas" каби автомобил турлари ўзлаштирилган.
Manba: Darakchi.uz
|