"GM Uzbekistan" қўшма корхонаси Россияда С-классдаги янги седан - Gentra моделини намойиш этгани хақида аввалроқ маълумот берган эдик. Куни кеча мазкур автомобилнинг рублдаги нархлари эълон қилинди. Янги седан Lacetti платформаси базасида яратилган бўлиб, унга янги тўрт цилиндирли DOHC двигатели ўрнатилган. Унинг хажми 1,5 л. бўлиб, 105 от кучига эга. Трансмиссия – механик ва автомат узатма қутиларда ишлаб чиқарилади.
Gentra олд ўриндиқни иситувчи тизим, ABS, CD-плеер, рулдаги тугмалар орқали масофадан туриб аудио тизимни бошқариш қурилмалари билан жиҳозланган. Барча комплектацияларда ҳимоя ёстиқчалари, кондиционер, иммобилайзер ва туманга қарши чироқлар бор.
Ушбу автомобиль учун Россиядаги расмий дилерлар томонидан 399 000 рубл, автомат қутили седан учун эса 449 000 рубл миқдорида нарх белгиланди.
"Gentra"нинг энг олд қиммат модели 542 000 рублга баҳоланмоқда.