SHERLAR.BIZ Shanba, 27.04.2024, 01:06
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 4 » Фуқаролар йиғинларининг энг намунали маслаҳатчилари аниқланди
06:59
Фуқаролар йиғинларининг энг намунали маслаҳатчилари аниқланди
Ўзбек Миллий академик драма театрида фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон "Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Нуроний” жамғармаси, Ички ишлар, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида ташкил этилди, деб хабар беради ЎзА.

Унда сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, маънавият тарғиботчилари иштирок этди.

Танловнинг туман, шаҳар ва вилоятлар босқичида ғолиб чиққан 14 нафар маслаҳатчи мамлакат босқичига йўлланма олди.

"Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида ўтказилаётган фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси республика кўрик-танловидан кўзланган мақсад маслаҳатчилар фаолиятини атрофлича таҳлил этиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, ўзаро фикр ва тажриба алмашишидан иборатдир.

Танлов жараёнида иштирокчиларнинг фаолиятига оид кўрсаткичлари, эришилган ютуқлари қонунийлик, ошкоралик, адолатлилик каби тамойиллар асосида баҳоланди. Айни пайтда маслаҳатчиларнинг миллий қонунчилигимиз, хусусан, "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонунларни билиши, сиёсий ва ҳуқуқий билими, дунёқараши, ҳозиржавоблиги, тез ва оқилона қарор қабул қилиш қобилиятига асосий эътибор қаратилди. Савол-жавоб орқали уларнинг маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, асл миллий қадриятларимизни тарғиб этиш, тўй-ҳашам ва маросимларни ихчам ўтказиш, маҳалланинг маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш борасидаги фикр ва қарашлари аниқланди.

Танлов натижаларига кўра ғолибликни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги "Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Норхол Мирзаева қўлга киритди. Иккинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани Халқобод шаҳарчаси 4-маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Арзайим Ризаевага насиб этди, Андижон вилояти Балиқчи туманидаги "Товулди” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулсарахон Ҳакимова учинчи ўринга сазовор бўлди.

Фото: Ёлқин Шамсиддинов (ЎзА)
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 600 | | Теги: Фуқаролар йиғинларининг энг намунал | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz