Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финалидан ўрин олган Франция – Уругвай учрашуви якуланди. Унда Европа қитъаси вакиллари футбол лотареяси бўйича ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмаган бўлса, пенальтилар сериясида французлар уругвайлик тенгдошларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади 4:1.
Демак, Франция мусобақадаги энг яхши ўйин кўрсатиб, ҳақли равишда олтин медаль соҳибига айланди. Уругвай термаси ёшлари ҳам дунёда етакчиларидан бири эканликларини исботлашди.
Жаҳон чемпионати-2013 (U-20), Финал
Франция U-20 – Уругвай U-20 0:0 (4:1 пенальтилар бўйича) Франция U-20 – Ареоля, Динь (Полома, 115), Зума, Фулькье, Сарр, Кондогбиа, Погба, Верету, Товен, Баэбек (Босетти, 65; Нгандо, 112), Саного. Уругвай U-20 – де Аморес, Хименес (Г. Варела, 84), Сильва, Веласкес, Родригес (Оласа, 101), Кристофоро, Паис, Лаксальт (де Арраскаэта, 71), Асеведо, Авенатти, Н. Лопес. Пенальтилар серияси 1:0, 1:1, 2:1, 3:1. 4:1.
Огоҳлантиришлар: Веласкес (35), Погба (61), Кристофоро (77), Верету (93).
Франция терма жамоасининг сардори Поль Погба мусобақанинг энг яхши ўйинчисига айланди. Бу ҳақида ФИФА расмий сайти хабар бермоқда. Погба мусобақада жами иккита гол киритди (шулардан бири пенальтидан Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига) ҳамда битта голли пас узатишга муваффақ бўлди.
Manba: uff.uz
|