SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 20:53
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 18 » Фонд Форум БМТ ёшлар ассамблеясида қатнашди
17:20
Фонд Форум БМТ ёшлар ассамблеясида қатнашди
Бирлашган Миллат Ташкилотининг (БМТ) Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Бош котиб Пан Ги Муннинг «Биринчи навбатда таълим» ташаббуси доирасида БМТ Ёшлар ассамблеяси бўлиб ўтди. Тадбирда бутун дунёдан келган ёш делегатлар қаторида Фонд Форум ҳам иштирок этди.

Зал дунёнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган ҳар жабҳада фаол бўлган ёшлар билан тўлганди. 80 мамлакатдан келган қарийб 500 нафар иштирокчи сайёрамиздаги барча болаларнинг таълим олишини таъминлашда ёшларнинг муҳим рол ўйнаши мумкинлигини таъкидлаш учун бирлашдилар. Тадбирни БМТ Бош котиби ташаббусининг махсус элчиси, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Гордон Браун кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида ёшларни таълим соҳасидаги ушбу глобал кампаниянинг имплементация жараёнига қўшилишга чақирди.

Шундан сўнг БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ҳам сўзга чиқиб, унинг ташаббуси асосида амалга оширилаётган ушбу беш йиллик лойиҳа умумтаълим, унинг сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилганини эслатиб ўтди. У 2015 йилгача бошланғич таълим билан қамраб олиш мақсадига эришиш учун барча ҳамкорларни ана шу ташаббусга сафарбар этишга қаратилган.

Музокаралар давомида таъкидландики, инсоният ҳамон дунё бўйича 57 миллион бола мактабга бормаётган бир даврда яшамоқда.

Ёшлар ассамблеясига Покистондан Малала Юсуфзай исмли қиз таклиф қилинди. Шу куни 16 ёшган тўлган ўспирин биринчи марта омма олдида чиқиш қилди. Бунгача у интернет тармоғидаги микроблогида умумтаълим бўйича фаол ҳаракат олиб борган. Малаланинг такъидлашича, дунё болалари ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар сифатли бошланғич таълим олиш ҳуқуқига эга.

Ялпи мажлисдан кейин алоҳида мавзулар: бутунжаҳон таълими, таълим жараёнини яхшилаш, дунё фуқоролиги ва бошқа масалалар бўйича сессиялар бошланди.

Ассамблея делегатлари иштирокидаги ярмаркада эса Фонд Форум ҳамда "Келажак овози” ЁТМ брошюра ва журналлари тарқатилди. Қизиқувчиларга Ўзбекистондаги ёшларга оид лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Маросим Африканинг таниқли қўшиқчиси Анжелика Киджонинг концерт дастури билан якунланди.

Эътироф этиш жоиз бу Фонд Форумнинг БМТ ёшлар тадбирларидан биринчи иштироки эмас. Шу йилнинг март ойида ҳам ташкилот БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашининг ёшлар мажлисида қатнашганди.


Manba: Darakchi.uz




Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 669 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz