Ўзбекистон 2016 йилги ФИФА Конгрессини ўзида қабул қилишга даъвогар бўлганмамлакатлар қаторига киритилди.
Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА ҳарйили бўлиб ўтадиган ФИФА Конгрессини 2016 йили ўзида қабул қилиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини эълонқилди. Эътиборлиси, 2016 йилги мезбонлик учун даъвогар мамлакатлар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. ФИФА расмийсайтида эълон қилинган даъвогарлар рўйхатида Ўзбекистондан ташқари Коста-Рика, Канада, Греция, Ямайка,Иордания, Жанубий Корея, Малайзия, Мексика, Панама, ЖАР, Таиланд, Туркия ҳамда БАА мамлакатлари номи қайдэтилган.
2016 йилги ФИФА Конгрессини қабул қилиш учун қуйидаги давлатлардаъвогарлик қилишади: Коста-Рика, Канада, Греция, Ямайка, Иордания, Жанубий Корея, Малайзия, Мексика, Панама,ЖАР, Таиланд, Туркия, БАА ва Ўзбекистон.
Маълумот ўрнида, мазкур табдирни ўзидақабул қилишга номзод давлатлар Конгресснинг ўтказилиш жойи, вақти ҳамда режасини кўрсатган ҳолда ФИФАгарасмий хат юборишлари талаб этилади. 2016 ҳамда 2017 йилги ФИФА Конгрессини ўзида қабул қиладиган давлатлар номи2013 йилнинг декабрь ойида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги ФИФА КонгрессиБразилиянинг Сан Паулу шаҳрида бўлиб ўтса, 2015 йилги ФИФА Конгрессига Швейцариянинг Цюрих шаҳри мезбонликқилади.
Manba: darakchi.uz
|