Статистика |
Hozirda saytda: 20 Mexmonlar: 20 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 22 » Европа Иттифоқи "Хезболла"ни террорчи гуруҳлар рўйҳатига киритди
22:23 Европа Иттифоқи "Хезболла"ни террорчи гуруҳлар рўйҳатига киритди |
Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазири душанба куни Брюсселда бўлиб ўтган мажлисда "Хезболло" Ливан шиалар ҳаракатининг ҳарбий қанотини террочи гуруҳлар рўйхатига киритишга розилик билдирди.
Маълумотларга кўра, Кэтрин Эштон ушбу ташкилотни террорчи гуруҳлар рўйҳатига қўши ҳақида таклиф билдирар экан, ўз навбатида музокаралар учун алоқа сақланиб қолишини таъкидлаб ўтган.
"Хезболла"нинг террорчи деб тан олинишига Ирландия ва Мальта қарши чиқишди. Қарорнинг қабул қилиниши учун ЕИ барча аъзоларининг розилиги керак.
Брюсселда чоп этиладиган EUobserver нашрининг ёзишича, уюшмага аъзо айрим мамлакатларнинг фикрича, ушбу қарор Хезболла асосий рол ўйнайдиган Ливанда вазиятни изданги чиқишига олиб келиши мумкин.
Бироқ, расмий Лондон, шунингдек Германия, Франция ва Нидерландия Хезболланинг "қора рўйхатга" киришини қаттиқ қўллаб-қувватлашди.
Шу йилнинг март ойида Европа комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозу ЕИ "Хезболла"ни Болгариянинг Бургас шаҳрида амалга оширилган ва ҳамон сабаби аниқланмаган теракт натижаларига кўра террорчи гуруҳлар рўйхатига киритиш мумкинлигини маълум қилганди. Бироқ юқорида айтиб ўтганимиздек, бунинг учун ЕИнинг барча аъзолари розилик билдириш керак бўлади.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 685 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|