SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 21:10
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 30 » Дўст
14:59
Дўст
Дўст (2-қисм)

1-қисм

Орадан икки йил ўтди. Машрабжон бу муддат ичида дўстини тез-тез йўқлаб турди. Цех қурилиши якунланиб, дастгоҳлар ўрнатилганини ҳам, "Акмал—К" хусусий фирмаси ёрлиғи билан чиройли қутилар ва идишларда турли мева шарбатлари ишлаб чиқарилганини ҳам ўз кўзи билан кўрди. Ҳар гал борганида дўстининг ютуқларидан қувониб қайтди. — Саида, қара, сен ишонмагандинг, Акмалжон ишлаб чиқарган мана бу маҳсулотларни кўргин. Қадоқланиши ҳам жуда чиройли-а? Чет элникидан қолишмайди. Мана, хоҳлаганингни — олма, олча, шафтоли, анор — ичиб кўр, зўр. Табиий маҳсулот. Саломатликка ҳам фойда. — Яхши. Мен ҳам ҳурсандман. Фақат, ҳалиги одамингиз яна келди “Менга пул керак. Шунча пайт кутдим. Мени тўғри тушунинглар. Ҳовлингизни сотишдан бошқа чорам қолмаяпти”, деди. Шу гапни дўстингизга эслатиб қўйинг. — Шундай де... Машрабжон эрта-индин шаҳарга тушиб, бу ҳақда дўстига маълум қилишни режалаштириб қўйди. Лекин борган куни уни тополмади. Фирма иши билан қаергадир кетган экан. Учинчи бор келганида Акмалжонни тсех ёнидаги ошхонадан топди. — Сени кўп овора қилиб қўйдим-а, — дея қучоқ очиб кўришгач, дўстига ҳам овқат буюрди. Бир оз у ёқ, бу ёқдан гаплашиб ўтиришди ва ниҳоят Машрабжон: — Дўстим, ишларинг изига тушиб олганидан ҳурсандман. Имконият топиб, уй билан боғлиқ муаммони ҳал қилсанг, деб келгандим. Олов устида ўтиргандай бўлмайин. Бугун-эрта келин тушираман, қиз узатаман. Бир ишкал чиқмасин. Қани энди, қўлимда бўлса-ю сенсиз ҳам бу муаммони ҳал қилар эдим-ку! Афсус, даладан чиққани оиламиздан, болаларнинг қорни, уст-боши, ўқишидан ортмайди. Йиғиб-терганимиз тўйга керак. — Дўстим, бундан хавотир олма. Сен тўй қилсанг, қараб турармидим. Бир томонини кўтараман, албатта. Лекин шу бугуноқ ўша ҳожи ака билан гаплашаман. Сени ортиқ безовта қилмайди. Тавба, одамларга ҳам ҳайронсан. Ўша ҳожининг пуллари ачиб ётгани аниқ. Нега хасислик қилади-а? Берамиз ўша пулларини, қочиб кетармидик. Фойдани яна бир айлантирсам дегандим-да. — У ҳолда биз тинч ўтираоламизми? — сўради Машрабжон. — Албатта. Хавотир олма. Ҳаммаси яхши бўлади. — Сенга ишонаман. Катта ўғиллари “тушиб қолибди”. Бунинг устига хотинлари оғир бетоб, тузалмас дардга чалинган. Шунинг учун миллион ўзига ҳам керак. — Бундан кейин сенга гап бўлмайди. Ўзим ҳал қилиб қўяман. — Яхши. Мен кетдим бўлмаса. Ишларинг бароридан келаверсин, дўстим. Уйга бор. Бир ёзилишиб ўтирайлик. — Ўтаман, албатта. Ишларнинг кўпайганини кўрмайсанми? Цехни яна кенгайтириш ниятидаман. Чет элга бориб, тажриба ўрганиб қайтмоқчиман. — О, жуда зўр-ку! —Машрабжон қувониб кетди. — Бизлардан ҳам машҳур тадбиркор чиқса, ёмонми? — Жуда ошириб юбординг. Лекин маҳсулотимизни четга ҳам экспорт қиляпмиз. — Ҳурсандман, дўстим. Жуда ҳурсандман. Машрабжон ўша куни уйга оғзи қулоғида қайтди. — Ҳа, ҳа, дадаси, тинчликми? Тилла топиб олдингизми? Ҳурсандсиз, — сўради Саидахон эрининг қўлига сув қуяётиб. — Асти сўрама. Сенга айтмаганмидим, дўстим албатта мақсадини амалга оширади, деб. Мен ёрдам қилмаганимда ҳам барибир бошқа биров ёрдам берарди. Кейин мен уялиб қолардим. Ҳозирги мавқеини қара. Аллақанча гектарли ерда тсех, ишчилар, тракторлар, машиналар, кетма-кет ортилаётган маҳсулотлар. Ҳаммасининг бошида дўстим турибди. Бунинг учун билим, салоҳият, иш юритишни билиш керак. Дўстим қобилиятли, ўқимишли. Калласи ҳар балога етади. — Сиз ҳам, фермерсиз, иш юритяпсиз-ку! — Ҳа, энди бизники — дала. Ер билан тиллашамиз. У эса ҳатто чет элликлар билан тил топишяпти. Мактаб маълумотидан бўлак нима бор менда. Русчадан беш-олти сўз тушунсам. — Бўлди энди. Ўртоғингизни жуда осмонга чиқариб қўйманг. Қишлоқда ўзингизга яраша ҳурмат-эътиборингиз бор. Болаларингиз ёнингизга киришди. Бировдан кам жойимиз йўқ. Худо берибди, пешонаси ярқираган экан. Кўп куюнаверманг. Омборда донимиз, қўрада мол-қўйларимиз бор. Бу йилги ҳосилдан машина олмоқчи эдик. Уни ҳам олармиз. Нима бало, ҳасад қиляпсизми? — Йўғ-э, ҳасад эмас, ҳавас қиляпман. У билан фахрланаман. Унинг ютуғи — менинг ҳам ютуғим, хотин. — Яхши. Уй масаласи нима бўлди. Шундан гапиринг, — деди Саидахон дастурхон ёзар экан. — Хотин, қизиқ гапларни гапирасан-а. Уй ҳожи номида бўлди нимаю, мени номимда бўлди нима. Тортиб олармиди? Акмалжон ишларини бир ёғлиқ қилиб олсин, буни ҳал қилади. — Қачон ҳал қилади. Эрталаб сиздан кейин яна келиб кетишди. — У бугун гаплашади. Бизни бошқа безовта қилишмайди. Кел, бу мавзуга чек қўяйлик. Даладаги ҳосил йиғиштирилиши билан ўғлини уйлаш тараддудида юрган Машрабжон ташқарига келиб тўхтаган машина овозини эшитиб, сергак тортди: "Оббо, яна келибди, шекилли. Акмалжон ҳал қиламан деганди-ку! Ёдидан кўтарилдимикан?” У нима қиларини билмай, оёқларига титроқ кириб, ҳожи акани кутиб олиш учун пешвоз чиқди. — Машрабжон, яхши юрибсизми? Қани ўтирайлик! — Хуш келибсиз. Ҳожи ака сўрига ўтди. Дуога қўл очди. Сўнг: — Нуқул сизларни безовта қилавериш ўзимга ҳам ёқмаяпти. Лекин наилож. Дўстингиз лафзида турмайдиган йигит экан-ку! Сиз мардлик қилдингиз, дўстингиз учун молингиздан кечдингиз. Лекин у сизни, оилангизни оғир аҳволга солиб қўйганини заррача хаёлига ҳам келтирмаяпти. — Узр, ҳожи ака, — деди Машрабжон. —Дўстим сиз билан учрашаман, деганди. — Қорасини ҳам кўрганим йўқ. Бу ерга келишдан аввал шаҳарга тушдим. Дўстингиз билан юзма-юз гаплашиб олмоқчи эдим. Афсус, уйда эмас экан. — Ишда бўлса керак. — Чет элга кетибди. — Айтгандай, тажриба ўргангани бораман, деганди. — Бу ёғини нима қилдик энди? — Ҳайронман. —Машрабжоннинг боши эгилди. — Тушунаман. Шунча йил яшаган уйни ташлаб чиқиш осон эмас. Лекин ҳозир менга ҳам оғир. Қўлимда пулим бўлса, уйингизга муҳтожлигим бўлмасди. Сизларга ишониб бор пулимни бериб қўйдим. Хабарингиз бор ўғлимни қутқаришим керак. Бунинг устига опангизни даволатгани чет элга олиб бормоқчиман... Машрабжон нима десин, нима қилсин? Дўстига ишонганди. Ҳал қиламан, деганди. Лекин бирор марта ҳам ҳожи ака билан учрашмай, хотиржам чет элга кетгани нимаси? Ҳар ҳолда яхши иш бўлмади-да! — Ука, мен борай энди. — Сизга дастурхон ҳам ёзмадик, бироз ўтиринг. — Ҳечқиси йўқ. Бугун-эрта бир қарорга келиб, хабарини берарсиз. Кутаман. — Албатта. Туни билан тикон устида ётгандай тўлғониб чиқди. Боши ғовлаб кетди. Нима қилиш керак? Эрининг бу аҳволидан Саидахон ташвишга тушди: — Нима гап? Мени ўйлаганларим бўлдими дейман? Ичингиздаги гапни мундоқ айтинг-чи? — Кеча ҳожи ака келди. Ҳовлини сотишдан бошқа чорамиз қолмаяпти. — Нима?! Дўстингиз қаерда? Топинг уни. — У йўқ. Чет элда. Бир ойдан кейин келармиш. Уйларига тушиб чиқдим. Қўнғироқ қилмоқчи эдим, телефони ўчиқ экан. — Яна телефон қилинг. Топинг. Шу ишни ҳал қилинг. Айбингиз дўстингизнинг ишини юришишига ёрдам берганингизми? Яхшиликка жавоб шуми? Машрабжон эрталаб нонуштасини қилгач, шаҳарга тушди. Халқаро сўзлашувдан қўнғироқ қилди. — Ие, Машрабжон, дўстим. Сенми? Рақамимни қаердан олдинг? — деди Акмалжон қўнғироққа жавобан. — Яхши юрибсанми? Дарагинг бўлмай кетгани учун безовта қилишимга тўғри келди. Қачон қайтасан? — Ҳали бор. Икки йигитни олиб келганман. Ўрганишяпти. — Унда ҳожи ака ҳовлини сотаман, деяпти. Унга пул керак экан. — Намунча қурумсоқ бўлмаса-я... — Ўтган гал учрашиб қўймабсан-да... — Вақт бўлмади. Олади-да ўша пулини. Эътибор қилма. Яна келса, эшикдан киритма. — Ие, бу нима деганинг. Ҳужжат унда бўлса, қонунни талаб қиладиган бўлса, уйдан биз чиқиб кетишимиз керак. — Хотинингга айт. Келганида бир тўпалон кўтарсин, қайтиб келмайди. — Дўстим, ўзингмисан? Нималар деяпсан. Ўртада мени ноқулай вазиятга солиб қўйдинг-ку! Уйдан кетишдан бошқа чора қолдирмаяпсан? Ваъданг бошқача эди! — Ваъда — ваъда. Лекин ҳозир менга яна озгина вақт керак. Дўстим, ўзинг бир йўлини қилиб тур. Қайтсам, бафуржа гаплашамиз. Майли, уйдагиларга салом айт. Мени чақиришяпти. Хайр. Машрабжон қўлида гўшакни ушлаганича туриб қолди. "Ким ўзи бу? Дўстимми, бегонами? Нега ҳеч нарса бўлмагандай йўл тутяпти? Ахир мен оилам билан кўчада қоляпман-ку, нега ташвишланмаяпти? Дўсти шу қадар тез ўзгардими? Нега сезмабди? Болаларга нима дейман. Қаерга борамиз?" Уйга келиши билан хотин дийдиёни бошлайди, деб ўйлаганди. Ундай бўлмади. Эрининг тушкун руҳини, ўтган икки йил ичида қартайиб, чўкиб қолганини ва ҳозир ҳам аянчли аҳволдалигини кўриб, бир сўз демади. Дастурхон ёзди. Овқат келтирди. Пиёлада чой узатар экан, — Кўп сиқилаверманг, худо ҳал қилар, — деди. — Сени сўзингга юрмай қаттиқ янглишдим. Ўз билганимча иш тутдим. Мана оқибати. Дўст деб юрганим душманнинг ишини қилди. — Ана энди ҳар бир ишга ўйлаб киришиш кераклигини тушунгандирсиз. — Тушундим. Лекин кеч тушундим. Болаларимнинг кўзларига қандай қарайман. Қаерда, қандай тўй қиламан? Одамлар нима дейди? Уйини сотишга бориб етган экан, Машрабда бир гап бор, деган хаёлга боришмайдими? Азизлар, мен киндик қоним томган ватанимни ўз аҳмоқлигим туфайли, бировга алданиб қолиб, ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлдим, десам тўғри тушунишармикан? Беватан бўлиб қаерда изғиймиз энди. — Нариги ҳовлида яшаб турсак-чи! — Опамнинг ўғлини қандай қилиб, уйдан чиқ, дейман. Қиш келяпти. Биласан, ҳовлилари тор, уйлари оз. Шундоқ ҳам яна икки келин уйда бўлса. Бошим қотди. Дўст деб ишонганим юрагимга пичоқ урди-я. Ахир йўқ жойда эмас, ўша пулларни топибди, нега бериб қўяқолмади-я... — Менга қаранг, кўп куюнманг. Фойдаси йўқ. Тобингиз қочади, — деди Саидахон. —Чойингизни ичинг. Овқатланинг. Ётиб бир оз дам олинг. Мен ўйлаб қўйганман. Нариги маҳаллада Маҳфират момо бир ўзи яшайди. Боласи йўқ, бечора. Тўғри, уйлари таъмирталаб. Лекин бир ой ичида буни ҳам эпақага келтирса бўлади. — Сен нега ўзингча? У кампир кўнадими-йўқми? — Қизиқ гапирасиз-а. Суриштириб келмай сизга бир гап айтармидим. Момо одамга зор. Қаровчиси йўқ. Бир қиз боқиб олганди. Анча бўлди, кетиб қолган. Қўни-қўшнилар хабар олиб туришади. Мана шу гап чиққанида ўша жойга бориб келдим. Момо рози. Мени ташлаб қўймасанглар бўлди, деди. — Сен иккинчи бор мени ҳайрон қолдирдинг. Кечир, хотин. — Майли, энди бўлиб ўтган ишларни унутинг. Болаларингизга ўзим тушунтираман. Эртага ҳожининг олдига боринг. Икки кун муҳлат берсин. Момонинг уйларини бир қур тозалаб, кўчиб ўтамиз. — Яхши. Сен нима десанг — шу. Тавба қилдим.Бемаслаҳат иш тутиш оқибатини кўрдим, — Машрабжоннинг кўзларида ёш йилтиради. — Менга қаранг, дадаси. Сиз шу аҳволда турсангиз, болаларнинг аҳволи нима кечади? Ўзингизни қўлга олинг. Уйни тезроқ таъмирлашимиз керак. Тўй кунига ҳам оз вақт қолди. Унутдингизми? — Дарвоқе... Туғилиб ўсган уйдан кетиш Машрабжонга осон бўлмади. Лекин наилож. Машинага сўнгги юклар юклангач, мунғайиб қолаётган ҳовлига, дов—дарахтлар, қишга деб, токнинг ўзида ўраб асраб қўйилган узум бошларига боқиб, юраги ўртаниб кетди. Шу тобда ҳовлидаги ҳар бир гиёҳ унга нақадар азиз, қадрли эканлигини ҳис қилдию, ота-онаси доимо ўтирадиган супачани қучоқлаб йиғлаб юборди.: "Мени кечиринглар! Мени кечиринглар!". Машрабжонни машинага катта ўғил — Муроджон етаклаб олиб чиқди. — Дада, ундай қилманг, худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. — Кечир, ўғлим, хато қилдим. Тўйинг арафасида кўчада қолдирдим. — Кўчада қолдик, деманг. Маҳби буви ҳам ўз бувимиздай. Чоллари йўқ. Ёлғизгина ўғиллари Афғонда ҳалок бўлган экан. Ёнларига кирсак, бағирлари тўлади. Сиз ўғилдай, биз набирадай бўламиз, дада. Куюнманг, тобингиз қочади. Ҳақиқатан ҳам Машрабжон бир ойгача ўрнидан туролмай ётди. Ишонган тоғда кийик унмас, деб шунга айтсалар керак-да, дўстидан кутмаган бу алдовга у чидолмади. Аксига олиб, қудалар ҳам, ўз уйи бўлмаган жойга қиз бермаймиз, деб оқликни қайтариб ташлаб кетишди. — Ўғлим, — Саидахон бир сўз демай туриб қолган ўғлининг елкасини силади. —Хафа бўлма. — Йўқ, ойи, хафа эмасман. Қайтанга яхши бўлди. Оғир кунда ташлаб кетган одамларга ишониб бўлмайди. Бизга бойлигимизда ҳам, йўқчиллик пайтимизда ҳам доимо ёнимизда турадиган қариндош керак. — Тўғри айтдинг, ўғлим. Аҳволи бу қандай тўй қилади, дейишяпти шекилли. — Ойи, бу йил машина олмасак олмабмиз-да. Мана, ҳовлини ҳам бинойидек тартибга келтириб қўйдик. Ўшаларнинг шу қилган ишлари учун ҳам албатта тўй қиламиз. — Совуқ ҳам тушиб қолди, ўғлим, яна кимни топамиз, — Саидахон уҳ тортди. — Ойи, дадамнинг фермер ошналари бор. Карим амаки. Қизлари — Мафтуна — исми жисмига мос қиз бўлган. Ўшанга борсангиз-чи. Менимча йўқ дейишмайди. Муроджон онасининг қўлларидан тутди: — Яна ўғлим уйланишни шунчалар хоҳлаяпти, деб ўйламанг. Мен дадамнинг яна руҳан чўкиб қолишларини истамайман. Шунинг учун. Жуда оғир ҳолатда эмаслигимизни ҳамма кўриб қўйсин, деяпман. — Ўғлим, ҳамма гапларинг тўғри. Мен бугуноқ Карим амакингникига бораман.

Давоми бор...
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 625 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz