Статистика |
Hozirda saytda: 23 Mexmonlar: 23 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 26 » Дунёдаги энг кекса эркак деб 112 ёшли америкалик тан олинди
21:41 Дунёдаги энг кекса эркак деб 112 ёшли америкалик тан олинди |
Гиннесс рекордлар китобининг талқини бўйича дунёнинг энг кекса одами деб Нью-Йорк штатида яшовчи 112 ёшли Салустиано Санчес-Бласкес деб тан олинди.
У шу йилнинг июнида 117 ёшли япониялик Дзироэмон Кимуранинг вафотидан сўнг "биринчи рақамли” узоқ умр кўрувчи одам деб тан олинди.
Санчес-Бласкес 1901 йилнинг 8 июнида Испаниянинг Эль-Техадо-де-Бехар қишлоғида таваллуд топган.
АҚШга Санчес-Бласкес 1920 йилда келган ҳамда Кентуккининг кўмир шахталарида ишлашни бошлаган. Кейинчалик у Нью-Йорк шарқига кўчиб ўтган ва ҳозиргача шу ерда яшайди. Санчес-Бласкеснинг икки нафар фарзанди, етти невараси, 15 эвараси ҳамда беш нафар чевараси бор.
У ўзининг узоқ умр кўриш сирини ҳар куни бир дона банан ейишида ва шифокор кўрсатмаларига тўғри риоя қилишида деб билади. Аммо унинг қизи бу сирни отасининг мустақил ҳамда қайсар одамлигида деб билади.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 579 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|