SHERLAR.BIZ Dushanba, 16.09.2019, 09:34
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 20 » Дольче ва Габбана Миландаги бутикларини ёпиб қўйишди
23:13
Дольче ва Габбана Миландаги бутикларини ёпиб қўйишди
Солиқлардан тўлашдан бош тортганлиги учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган таниқли дизайнерлар Доменико Дольче ва Стефано Габбана суд қарорига норозилик билдириб, Милан шаҳридаги дўконларини ёпдилар.

Бутикларнинг бирининг ойнасига шундай ёзув илиб қўйилган: "Норозилик сифатида ёпиқ". Бунга Милан шаҳар маслаҳатчиси Франко ДАльфонсонинг улар ҳақидаги фикри ҳам сабаб бўлди. Франконинг фикрича Дольче ва Габбана сентябр ойида Миланда бўлиб ўтадиган мода ҳафталигида ўз маҳсулотларини кўрсатишлари керак эмас. "Бизнинг номимиздан солиқ тўламайдиганлар иштирок этишини истамаймиз", — дейди ДАльфонсо. Британиянинг Telegraph газетасининг ёзишича, маслаҳатча кейинроқ узр сўраб, унинг фикри шаҳар маъмурияти позициясин белгиламаслигини айтиб ўтган.

Дольче ва Габбана жума куни Миландаги жами 9та дўконни ёпишган.

Эслатиб ўтамиз, Италия суди Дольче ва Габбанани бир йилу саккиз ой қамоқ жазосига ҳукм қилган. Бунга уларнинг қарийб миллиард евро миқдорида солиқни тўламагани сабаб бўлган.

Тергов натижаларига кўра, 2004 йили Люксембургда Dolce & Gabbana Luxemburg sarl ва Gado sarl иккита компанияси ташкил вақтдан бошлаб, ушбу машҳур модалар уйи раҳбарияти солиқ хужжатларини сохталаштириб келганлар. Дизайнерларнинг адвокатлари апелляция бериши ҳақида маълум қилишган.

Дольче ва Габбана 1980 йилда, Миландаги ательеда ёрдамчи бўлиб ишлаб юрган кезларида танишишган. 1985 йили дизайнерлар Милан шаҳрида бўлиб ўтган ёш модельерларнинг мода ҳафталигида илк марта ўз ижод намуналари билан иштирок этишган. Айнан ўша йили Dolce & Gabbana брендига асос солинган.


Manba: Darakchi.uz

Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 513 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz