Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 20 » Datsun авто бозорига қайтмоқда
17:59 Datsun авто бозорига қайтмоқда |
Олдинлари Datsun маркали таниқли автомобиллар бўлар эди, бироқ кейинчалик уларнинг мавқеи тушиб кетди. Бунга Nissan билан рақобатдаги мағлубият сабаб бўлган. Мана энди у яна нуфузли автомашиналар сафидан жой олишга қаттиқ бел боғлади. "GO" деб номланган янги модел билан автооламга қайтаётган бренд ўзининг илк моделини фақат Ҳиндистонда йиғишга қарор қилган.
Янги эски брендга раҳбарлик қилаётган Винсент Кобе моделнинг устун томонларини айтиб ўтди. Кобенинг сўзларига кўра, Datsun машиналари оптимист кишилар учун мўлжалланган бўлиб, машина ҳайдашни орзу қилган ҳар қандай инсон уни сотиб олиши ва унда ўзини ишончли ҳис этиши керак.
Айнан шунинг учун ҳам "Datsun"нинг шиори учта сўздан таркиб топган. Булар – орзу (Dream), ҳамёнбоп (Access) ва ишонч (Trust). Инглиз тилида сшбу сўзларнинг биринчи ҳарфи DAT қисқартмасини ҳосил қилади ва энг бошда компания айнан шундай номланар эди.
Компаниянинг янги модели бўлмиш "GO" ҳам юқоридаги шиорга тўлиқ мос келади. Компакт хэтчбек ихчамлик ва доимий ҳаракатни ёқтирувчи мижозлар учун мўлжалланган. Хэтч унча катта бўлмаган кузовга (3785 мм / 1635 мм / 1485 мм) эга ва Ҳиндистон бозорида ҳозирча фақат 1,2 литрли двигател ҳамда механик қути билан ишлаб чиқарилади. Лекин шунга қарамай автомобил ҳайдовчи ва яна тўрт йўловчига сифатли хизмат кўрсатиши такъидланмоқда.

|
Категория: Texnogoliyalar |
Просмотров: 802 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|