Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Ал-Хоразмий-35" (Алгоритм) даҳасида яшовчилардан бири ушбу худудда санитария қоидаларига амал қилинмаётгани юзасидан шикоят қилди.
Podrobno интернет-нашрига келиб тушган мурожаатда қайд этилишича, 12- ва 14-уйларнинг орасида жойлашган чиқиндихонада анча вақтдан буён ва те-тез чиқиндилар ҳамда ҳазонлар ёқиб келинади.
Сассиқ ҳид ва тутун бутун даҳани қамраб олган. - Одамлар нафас олишга қийналишяпти, айниқса астма касаллиги билан оғриган одамларга оғир, дейди шикоят хати муаллифи.
Шу худудда истиқомат қилувчи ахоли чиқиндиларни олиб кетишга пул тўлаётганлари, лекин айни пайтда уларнинг нега ёқилаётганидан ҳайрон, деб ёзади манба.
Одамлар тезроқ ушбу муаммо бартараф этилишига умид билдиришмоқда.