Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 22 » Чехия самолётларида ўзбек нашри бепул тарқатилмоқда
22:28 Чехия самолётларида ўзбек нашри бепул тарқатилмоқда |
Czech Airlines (ČSA) компанияси Тошкент-Прага йўналишида парвоз қилаётган самолётлари бортида саёҳатлар хақидаги "UZBEKISTAN TRAVEL NEWS" газетасини бепул тақдим этаётган илк ҳорижий авиакомпания бўлди.
Мазкур нашр 2012 йилдан бери Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги «Jahon» ахборот агентлиги томонидан ҳар ой 5 минг нусхада нашр қилинади.
Рангли расмларга бой бўлган ушбу нашр Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг осори-атиқалари тарихи хақида рус ва инглиз тилларида мақолалар тақдим этади.
ČSA ўз рейсларида ўзининг компаниясига оид ČSA Revue журналини, шунингдек Чехия Республикасида чиқадиган бошқа журналларни ҳам тақдим этади.
UZBEKISTAN TRAVEL NEWS эса ČSA самолётларидаги илк ўзбек газетаси бўлди.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 568 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|