10 июль куни мамлакатимизнинг барча олий ҳарбий таълим муассасаларида давлат тестсиновлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2005 йил 19 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизиминитакомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ олий ҳарбий таълиммуассасаларида тест синовлари 10 июлда ўтказилиб, курсантликка қабул қилинганлар 15 июлда эълон қилинмоқда. Бу синовлардан ўта олмаган йигитларга бошқа олий ўқув юртларига ҳужжат топшириб, ўз билимини яна бир борсинаб кўриш имконини бераётир. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олийҳарбий таълим муассасаларида ёшлар ўттизга яқин мутахассислик бўйича таҳсил олмоқда.
Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида мотоўқчи, разведка ва чегара бўлинмалари учун юқорималакали мутахассислар тайёрланмоқда. Билим юртидаги замонавий ўқув хоналари, турли қурол-яроғ ва жанговартехника, машғулотлар ўтказиш комплекслари, спорт иншоотлари, ахборот-ресурс маркази ёшларни жисмонан вамаънавий етук инсонлар сифатида шакллантиришга хизмат қилмоқда. Малакали профессор ва ўқитувчилар тўрт йилдавомида уларга касб сирларини ўргатмоқда. Шу куни Тошкент ахборот технологиялариуниверситети махсус факультетида ҳам тест синовлари ўтказилди. Ундан муваффақиятли ўтган ёшлар алоқа,телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида ҳарбий мутахассис бўлиб етишади.
Манба: ЎзА
|