Главная » 2013»Iyul»11 » Бу видео АҚШ аҳолисини шок ҳолатига туширди
22:55
Бу видео АҚШ аҳолисини шок ҳолатига туширди
АҚШнинг Мичиган штати, Маскегон шаҳридаги супермаркетнинг автомобил турар жойида содир бўлган ЙТҲ махаллий ахолини карахт ахволга солиб қўйди. Дўконнинг видеокамерасига муҳрланиб қолган кадрда бир кишининг машинасида болали айлни уриб, болакайни яна бир неча метрга судраб кетгани акс этган.
Воқеа шу йилнинг 25 июн куни содир бўлди. Полиция ушбу видеотасмани чоп этиб, ахолидан айбдорни топишга ёрдам беришни сўраган. Бўлиб ўтган ҳодисани кўрган одамлар дахшатга тушганлар. "Нахотки инсон шундай қабихликка қодир бўлса, - дейди улардан бири.
Гап шундаки бир ёшли ўғлини аравага солиб олган 18 яшар келин дугонаси билан дўкондан чиқиб келишаётган бўлган. Уларнинг орқасидан қора танли йигитча чиқиб, автомобил турар жойидаги машинасига ўтиради.
Қизлар машинанинг орқа томонидан ўтиб кетишаётганда эса ҳалиги йигит тўсатдан машинани ҳаракатга келтиради ва орқаси билан боласига энгашаётган онани уриб юборади.
Дахшатлиси, бу билан у чекланиб қолмади ва ҳудди хеч нимани сезмагандай машинани бошқаришда давом этди. Боласи автомобилнинг орқа бамферига илашиб қолган она эса дод солиб бақиргач, болакайни асфалт узра 10 метрча судраб кетган ҳайдовчи тўхташга қарор қилди.
Шу пайт халиги она машина орқасидан боласини қутқариб олди ва бағрига босди, бироқ ҳайдовчи кабинадан тушишга шошилмасди. Не кўз билан кўрсинки, у индамай йўлига равона бўлди.
Бахтли тасодиф туфайли, онага ҳам, болага ҳам ҳеч нима қилмади. Бироқ полиция бу ишни шундай қолдирмоқчи эмас. Ҳозирда ушбу шахс қидирувга берилган.