SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 18:05
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 25
Mexmonlar: 25
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 30 » Bir So'mdan milioner bo'lishning yo'li!
05:03
Bir So'mdan milioner bo'lishning yo'li!
Пулнинг нималигини ва қандай мақсадларда ишлатилишини ҳамма билади. Аммо уни етарли миқдорда қаердан олиш мумкин, деган саволга унча-мунча одам жавоб бера олмайди.
Миллион чўнтакда ёки қандай қилиб пул ишлаб топиш мумкин?

Бу ҳазил ёки баландпарвоз гаплар эмас. Фақат битта фарқи бор: миллионга бугун эмас, балки келажакда эришиш назарда тутилмоқда. Аслида ИСТАЛГАН пулни миллионга айлантириш мумкин. Ҳаммаси ҳозир қанча пулингиз борлигига боғлиқ. Бу миллионер бўлишда муҳим омил ҳисобланади. Келинг, қандай қилиб пулни ўзимизга жалб қилиш мумкинлиги ҳақида бош қотириб кўрайлик.

Қандай қилиб озгина пулни миллионга айлантирса бўлади?

Миллионга эга бўлишда пулга афсун ўқиб бериш ҳам ёрдам бермаслиги мумкин. Маълумки, ҳозирги кунда пул пулни «чақиради». Фақат бу имкониятдан тўғри фойдалансангиз бўлгани. Энг ёрқин мисол, банк депозитини олайлик. Банкка, шартномага асосан, омонатга пул қўйиш мумкин. Шартномада кўрсатилган муддат ўтгач эса, банк сизга ўз пулингизни қайтариб беради. Яна ундан фойдалангани учун фоизини ҳам тўлайди.

Оддий математик ҳисоб-китобни келтирсак. Дейлик, сиз 1 сўмни 14 фоизлик омонатга қўйдингиз. Арзимас пул, албатта. Аммо вақт учун битмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Орадан бир йил ўтгач, банк сизга ўша 1 сўмингиз ва унга қўшиб 14 тийин фоизингизни ҳам қайтаради. Агар ҳосил бўлган 1,14 сўмни яна келгуси йилга қўйсангиз, бир йилдан сўнг сиз 1,30 сўм пул олишингиз мумкин. Бу сафар фойда миқдори 16 тийинни ташкил қилди. Агар мазкур жараённи йилма-йил такрорлаб борсангиз, роппа-роса 106 йилдан кейин сиз 1.076.025,67 сўм эгасига айланасиз. Эсланг, бошида бор-йўғи 1 сўм пул қўйгандингиз. Энди ҳамёнингизда қанча пул бор? Агар бир неча мингни қўйган бўлсангиз, 106 йилдан сўнг пулингиз 2,15 миллиардни ташкил қилади.

Тўғрику-я, лекин 20, 30 ёки 50 ёшда бўлсангиз, сизда миллионга эга бўлиш учун 106 йил қаёқда, дейсиз! Тушкунликка тушманг. Келтирилган мисол оддий математик ҳисоб эмас, балки қандай қилиб, миллионер бўлиш масаласини ҳал қилишга қатъий киришиш дегани.

Ҳатто, сиз ишлатмай қўйган 1 сўм пул ҳам вақти келиб сизни миллионерга айлантириши мумкин. Бу бойликни яратиш тизимидаги асосий «ғишт» ҳисобланади. Келинг, ана шу ғиштлардан айрим композицияларни ҳосил қилишга уриниб кўрайлик. Агар 1 сўм 106 йилда миллионга айланса, 2 сўм қўйилганида вақт 102 йилни ташкил қилади. Борди-ю, 10 сўмдан бошлаган бўлсангиз, миллионни 89 йил кутишга тўғри келади. Мабодо, 100 сўм қўйилса, 72 йилдан сўнг сиз миллионерга айланишингиз мумкин.

Чакки эмас, тўғрими? Энди жараённи тезлаштириб кўрамиз. Агар 1 сўмингиз даромад келтиришини бир йил кутиб ўтиришни хоҳламасангиз, унда ҲАР КУНИ омонатга 1 сўмдан қўйиб бориш мумкин. Шундай йўл билан миллионга 46 йилдан сўнг эришса бўлади. Агар 2 сўмдан қўя бошласангиз, роппа-роса 41 йилдан сўнг мақсадга эришасиз. 10 сўм қўйсангиз, бу 29 йилда амалга ошади. Борди-ю, ҲАР КУНИ 100 сўмдан қўя бошласангиз миллионларга 13 йилда эришасиз.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 848 | | Теги: Bir So'mdan milioner bo'lishning yo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Uz_BooM30.07.2013 07:02
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz