SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 19:50
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 22
Mexmonlar: 22
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 16 » Бир йигит тавБаси
19:47
Бир йигит тавБаси
Бир йигит тавбаси

Бир йигит кўчада бегона бир қиз билан гаплашиб турарди. Шунда уларнинг ёнидан ўтиб кетаётган бир киши насиҳат қилиш учун тўхтади. Қиз уялганидан қочиб кетди. Ҳалиги одам йигитга ўлим, унинг тўсатдан келиши, қиёмат ва унда бўладиган даҳшатлар ҳақида гапирди. Унинг гапларини эшитган йигит ҳўнграб йиғлаб юборди.

Энди бу ёғини ўша кишининг ўзидан эшитинг: "Насиҳатимни тугатиб, йигитнинг телефон рақамини олдим, унга ҳам ўзимнинг рақамимни бердим. Шундан кейин ажралишдик.

Орадан икки хафта ўтгач, эрта тонгда ён дафтарчамни кўздан кечирар эканман, ҳалиги йигитнинг телефон рақамига кўзим тушиб қолди. Дарҳол унга телефон қилдим. Салом-аликдан сўнг ундан:

"Эй фалончи, мени танидингми?” деб сўрадим.

У: "Менинг ҳидоятимга сабаб бўлган бу овозни қандай қилиб танимайин?!” деди.

Мен: "Алҳамдулиллаҳ” деб ҳурсанд бўлдим-да, кейин:

"Аҳволларинг қандай?” деб сўрадим.

"Ўша кунги гапларингиздан кейин аҳволим анча яхши. Жуда бахтиёрман. Намоз ўқияпман, эрта-ю кеч Аллоҳни зикр қиляпман” деб жавоб берди у.

Мен: "Бугун сени зиёрат қилишим керак, асрдан кейин уйингга бораман” дедим.

У: "Жуда яхши, сизни кутаман” деди.

Асрдан кейин уйимизга меҳмонлар келишди. Уларни то кузатгунимча келишилган вақт ҳам ўтиб, хуфтон вақти бўлди. Лекин мен унга: "Бугун сени зиёрат қилишим керак” деб айтганман. Шунинг учун ўйланиб ўтирмай йўлга тушдим. Уйига бориб, эшикни тақиллатдим. Ёши каттароқ киши чиқди.

"Фалончи борми?” дедим.

"Кимни сўраяпсиз?” деди.

Мен йигитни сўраётганимни айтдим.

У киши ҳайрон бўлиб: "Ким?!” деди.

Мен яна йигитни сўраётганимни айтдим. Шунда у маҳзун оҳангда:

"Афсус, боягина уни дафн этдик” деди.

Мен қулоқларимга ишонмай: "Бўлиши мумкин эмас. Ахир бугун эрталаб у билан телефонда гаплашган эдик-ку!” деб юбордим.

"Ҳа, тўғри. Пешинни ўқиди. Кейин "Аср намозига уйғотинглар” дея уйқуга кетди. Аср вақти бўлгач, уни уйғотиш учун олдига келдим. Чақирсам, индамади. Кейин билсам аллақачон жони узилиб бўлган экан” деди уй эгаси.

Мен жуда эзилиб йиғладим. Бояги одам унинг отаси экан. У мендан "Сиз кимсиз?” деб сўради.

"Ўғлингиз билан икки хафта олдин танишган эдик” дедим. Шунда отаси йиғлаб:

"Ия, ўғлимга ўша гапларни айтган одам сизмисиз. Келинг, бошингиздан бир ўпай. Ўғлимни дўзахдан қутқарган ўша бошингиздан бир ўпай” деди-да, бошимдан ўпди”.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 693 | | Теги: Бир йигит тавБаси | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz