24 июлдан 6 августга қадар Банк-молия академиясининг 30 дан ортиқ магистранти Чехия республикасига жўнаб кетади. Тошкентдаги Чехия элчихонаси берган маълумотларга қараганда, Прагадаги иқтисодиёт ва бошқарув Институти (Vysoká škola ekonomie a management Praha) ўзбек талабалари учун Чехия республикаси бюджет-молия ва банк тизими бўйича таълим семинарини тайёрлаб қўйган.
Банк-молия академияси магистрантлари Ўзбек молия тизимидаги етакчи мутахасссларидир, шу сабабли ушбу сафар Ўзбекистон Республикаси молиявий тизими учун ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади.
Академия талабаларининг ҳар йили ҳориждаги етакчи банк-молия муассасаларидаги малака оширишлари 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга асосан амалга ошириб келинади. Шу йилнинг ёзида магистрантлар нафақат Чехияда, балки Люксембург, Япония ва Германияда ҳам малака оширишади.