Главная » 2013»Iyul»30 » Августда Тошкентга 30 та Mercedes-Benz Conecto Low автобуслари келтирилади
04:53
Августда Тошкентга 30 та Mercedes-Benz Conecto Low автобуслари келтирилади
Германиянинг EvoBus GmbH компанияси августда 30 та янги Mercedes-Benz Conecto Low Floor шаҳар йўловчи автобусларини Тошкентга етказиб беради.
Немис компанияси ушбу маркадаги яна 20 та автобусни сентябрда ва 50 та автобусни октябрда келтиради. Автобуснинг эҳтиёт қисмлари ва диагностик ускуналари шу йилнинг 31 декабригача етказилади.
«Тошшахартрансхизмат» Уюшмаси ҳамда EvoBus GmbH компанияси 2013 йилда 100 та автобус ҳамда унга тегишли эҳтиёт қисмлар ҳарид қилиш бўйича 14 млн еврога олди-сотди шартномасини имзолаган. Бунда автобусларни сотиб олишга 13,75 млн. евро, эҳтиёт қисмларни сотиб олишга эса – 250 минг евро сарфланади.
Ўзбекистон хукумати қарорига асосан ушбу шартнома Ўзбекистон республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилади. Жамғарма 3 йил имтиёзли муддат билан 15 йил муддатга кредит тақдим этди.