Главная » 2013»Iyul»30 » Астрологлар тўй қилиш учун 2013 йилнинг энг яхши кунини аниқлашди
04:54
Астрологлар тўй қилиш учун 2013 йилнинг энг яхши кунини аниқлашди
Даниялик астрологлар 2013 йилда никоҳ қуриш учун энг мақбул санани эълон қилишди.
Мутахассисларнинг фикрича, турмуш қуриш учун 7 сентябр соат 10:35 энг мақбул вақт бўлар экан.
Айнан шу вақтда Марс ва Венера самода муайян ҳолатда туриб, уларнинг таъсири оила қурмоқчи бўлганларга ижобий таъсир қилар экан. Аёл ва эркак қуввати тасвири бўлмиш Марс ва Венера севишганларга узоқ ва бахтли хаёт ваъда қилмоқда.
Маҳаллий хукумат астрологларнинг ушбу маълумотлари билан қизиқиб қолишди. Улар мэрияда акция уюштиришга қарор қилишди, унга кўра севишганлар олдиндан ҳеч қандай ариза расмийлаштирмасдан ҳудди шу вақтда бориб никоҳларини расмийлаштиришлари мумкин бўлади.
Эътиборга молик томони шундаки, 7 сентябр ой тақвимида учинчи кун ҳисобланиб, ушбу кун никоҳ қуриш учун номақбул ҳисобланар экан.