Статистика |
Hozirda saytda: 37 Mexmonlar: 37 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 25 » "Ангрен - Поп" темирйўли қурилиши бошланди
12:07 "Ангрен - Поп" темирйўли қурилиши бошланди |
Юртимизда Фарғона водийсини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган"Ангрен–Поп" темирйўл линиясини қуришга киришилди. Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ҳам Статистика қўмитасимаълумотларида қайд этилишича, Ангрен-Поп электрлаштирилган темирйўлини қурилиши бошланди.
Шуйилнинг апрел ойида Президент Ислом Каримов узунлиги 125 км. бўлган Ангрен-Поп йўналишида электрлаштирилгантемирйўлини қуриш режалаштирилаётгани ҳақида маълу қилганди, деб ёзади Uzdaily интернет нашри. Мамлакатимиз раҳбарининг таъкидлашича, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши бутун мамлакатни қамраб олувчиягона миллий темирйўл тармоғини яратиш имконини беради.
Лойиҳа 2014-2015 йилларга мўлжалланган бўлиб,2016 йилда уни фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК маълумотларига кўра,лойиҳанинг қиймати $1,9 млрд. ва у компаниянинг яқин беш йилликдаги инвестиция режасига киритилган.
"Ангрен-Поп" темирйўли Қамчиқ довонидан ўтиб, мамлакатимиз шарқийдаги учта вилоят: Андижон, Наманганва Фарғонани юртимизнинг бошқа минтақалари билан боғлаши керак. Шу мақсадда яна иккита тоннелнинг қурилиширежалаштирилмоқда.
Manba: darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 598 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|