Статистика |
Hozirda saytda: 25 Mexmonlar: 25 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 19 » Американинг Детройт шаҳри банкрот бўлгани ҳақда расман эълон қилди
22:14 Американинг Детройт шаҳри банкрот бўлгани ҳақда расман эълон қилди |
Бу АҚШ тарихидаги энг йирик муниципал банкротлик ҳисобаланади.
Корпоратив банкротлик бўйича мутахассис, сити-менежер Кевин Орр "Wall Street Journal" газетасига берган интервюсида шаҳарнинг молиявий танг аҳволдан чиқиб кетишига ишонишини маълум қилди. Унда ҳатто шаҳар қарзларидан 6-8 ой ичида қутилиб кетишга оид махсус режа ҳам бор экан. Шаҳарнинг банкрот бўлишига кредиторлар билан келиша олинмагани ва июн ойида 40 миллионлик қарзларнинг дефолтига йўл қўйилгани сабаб бўлди. Эндиликда кўпчилик кредиторлар шаҳар учун тикан ҳар бир доллари учун арзимас цент олади. Ишчи-хизматчилар эса пенсия ва суғурта тўловларининг атиги 10%дан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Детройт айни дамда жуда мураккаб инқироз ҳолатида бўлиб, унинг аҳолиси 2000 йилдан бери чорак ҳажмга қисқарган ва 700 минг нафарга тушиб қолган. Бундан 60 йил олдин шаҳарда 2 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилар эди. Ҳозирда шаҳардаги 40 мингга яқин уйлар ва объектлар эгасиз ётибди, аҳолининг 36% қашшоқликда кун кечирмоқда. Детройт шунингдек қотилликлар сони бўйича АҚШ "пешқадамлардан" бири. Шаҳар ҳокимияти ишлаб топилган даромаддан 100 миллион доллар кўпроқ маблағ сарфлайди ва асосан қарзга яшайди.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 574 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|