Статистика |
Hozirda saytda: 30 Mexmonlar: 30 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 18 » Америкалик жуфтлик 107-бор никоҳ қуришга тайёргарлик кўрмоқда
17:12 Америкалик жуфтлик 107-бор никоҳ қуришга тайёргарлик кўрмоқда |
Америкалик Дэвид ва Лорен Блэр дунёда энг кўп турмуш қурган жуфтлик сифатида ном қозонди десак муболаға бўлмайди. Гап шундаки, улар 30 йиллик биргаликдаги ҳаётлари давомида оз эмас, кўп эмас нақ 106 марта турмуш қуришган. Теннеси штатида яшовчи Дэвид ва Лорен 1982 йилда танишганлар. Маълум муддат учрашиб юрган ёшлар кейинроқ турмуш қуришга қарор қилишади. Бироқ бу воқеа дарҳол юз бермаган. Дэвид турмуш қуришни таклиф қилганида Лорен рози бўлади, лекин кейинчалик фикридан қайтади.
Лекин тўй барибир бўлди, 1984 йилда севишганлар ниҳоят никоҳдан ўтишди. Шундан бери улар бир марта ҳам ажрашишмаган, шунчаки қайта-қайта янгитдан тўй қилаверишган.
Кейинги 30 йил ичида эр ва хотинлар Лондон, Нью-Йорк, Шотландия, Лас-Вегасларда тўйларини ўтказишди. Бир йилда бир неча марта висол оқшомини нишонлайдиган жуфтлик бунинг учун қандайдир сабаб қидириб ўтиришмайди. Одатда авлиё Валентин куни, ҳар йилнинг биринчи январида, Рождество олдидан ҳамда 29 феврал куни тўйларини ўтказаверишади.
Блэрларнинг кейинги никоҳ маросими шу йилнинг 4 августига белгиланган. Куёвтўра ҳозирда ўз рафиқасининг 107-бор розилик беришини кутмоқда.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 523 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|