Главная » 2013»Iyul»6 » Америкалик ўқитувчи 40 йилгача битта кийимда суратга тушган экан
22:39
Америкалик ўқитувчи 40 йилгача битта кийимда суратга тушган экан
АҚШнинг Техас штатидаги мактабларнинг бирида жисмоний тарбия фанидан дарс берувчи Дейл Ирби исмли ўқитувчи интернет оламида катта машҳурликка эришди. Ўқитувчи 40 йил давомида мактабда фақат битта кийимда суратга тушиб келганини пайқаб қолишди. Дейлнинг айтишича, у бунга эътибор ҳам бермаган экан.
- Буни қарангки 40 йил давомида фақт битта кийимда рамг тушган эканман, дейди Дейл.
Энг биринчи марта суратга тушганида, у оқиш куйлак ва қовоқ рангли нимчада бўлган. Шу-шу ана шу кийим унинг ўзига хос "брендига" айланиб қолди ва 40 йил мобайнида у фақат шу кийимида расмга тушишга кўникиб кетди.
Эсимда, мактабга ишга кирганимнинг иккинчи йилида бошқа кийимда, аниқроғи спорт кийимида студияга борганимда директоримиз, койиб берганди. Шундан кейин уйга қайтиб бориб, яна ўша кийимимни кийиб келган эканман, дейди Дейл. Учинчи йили эса рафиқаси тинчгина яна ўша кийимини кийишни маслаҳат берган ва ўқитувчи шу тариқа ҳар йили бир хил кийимда расмга тушишни одат қилган.
Шундай қилиб Дейл Ирби 1973 йилдан, то 2013 йилгача бир хил кийимда суратга тушиб келган ягона ўқитувчи экани айтилмоқда. Ҳозирда у нафақага чиққан.